«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик уч нафар оғир атлетикачи ЖЧда совриндорлар қаторига кира олмади

23 ноя, 16:06 5 462 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик уч нафар оғир атлетикачи ЖЧда совриндорлар қаторига кира олмади

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида тўртта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, эркаклар ўртасида вазни 56 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида барча совринли ўринлар Осиё вакилларига насиб этди. КХДР вакили Ом Юн Чол умумий 302 кг натижа (даст кўтаришда — 131 кг, силтаб кўтаришда — 171 кг) билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, хитойлик спортчи иккинчи, Вьетнам терма жамоаси аъзоси эса учинчи бўлди.

Ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев иштирок этган вазни 62 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Чен Лижун даст кўтаришда 150 кг, силтаб кўтаришда эса 183 кг тошни ўзига бўйсиндирди ва иккикураш якунларига кўра 333 кг натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Даст кўтаришда 122 кг, силтаб кўтаришда эса 156 кг тошни ўзига бўйсундира олган Адҳамжон Эргашев умумий 278 кг кўрсаткич билан 22-ўринни эгаллади.

Хотин-қизлар мусобақасида ҳам икки вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Ўзбекистонлик Марина Сисоева ҳамда Лола Қодирова вазни 53 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида иштирок этган. Ғолибликни Хитой Тайпейи вакиласи даст кўтаришда 96 кг, силтаб кўтаришда эса 125 кг тошни ўзига бўйсундириб, иккикураш якунига кўра 221 кг натижани қайд этди.

Марина Сисоева даст кўтаришда 88 кг, силтаб кўтаришда эса 112 кг натижа қайд этиб, иккикураш якунига кўра 200 кг кўрсаткич билан 7-ўринни эгаллади. Ушбу вазн тоифасининг «B» гуруҳида иштирок этган Лола Қодирова умумий 183 кг натижа (84 кг – 99 кг) билан 21-ўринни банд этди.

Хотин-қизлар ўртасида 48 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақаларда хитойлик спортчи ғалаба қозонди. Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

 

Манба: Daryo.uz





Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 66
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 182
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 477
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар