«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 20:45
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига қандай совға берганини айтди (видео)

10 мар, 18:53 6 195 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига қандай совға берганини айтди (видео) Душанбе шаҳрининг “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди. Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев ва президент Имомали Раҳмон иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида халқларимиз дўстлигининг шонли анъаналари бугун сув ва ҳаводек зарурлиги, ушбу бебаҳо меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз эканини таъкидлади.

«Менинг фикримча, бу ташриф ҳақиқатдан ҳам тарихий бўлди. Бугунги музокараларимиз якунларидан кўнглим жуда тўлди. Узоқ танаффусдан сўнг ўзаро муносабатларимизда янги саҳифа очилмоқда. Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг бир-бирига бўлган муносабати – бу бизнинг самимий тарихимиздан мисол. Мен Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаганимда буни тиклашни хоҳлардим, бироқ ўшанда бунга имкониятлар жуда кам эди.

Мен бугун очиқ чегаралар, очиқ юрак билан буюк шоирларимизни тараннум этиш учун келдим. Биродарим Имомали Раҳмонга расмий дарвозаларни совға қилдим, биласизми, мен бунга самимий тайёргарлик кўрдим – икки байроқ, икки дарвоза. Бироқ, дарвозалар очиқ, улар ҳеч қачон ёпилмаслигини истайман. Бу тарихий кунлар – 9-10 март – бизнинг янги муносабатларимиз туғилган куни бўлади. Ўзбекистон тақдири – бу Тожикистон тақдири, Тожик халқининг келажаги – бу ўзбек халқининг ҳам келажаги», - дея айтиб ўтди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 34
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 59
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 55
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 68
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 130
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 169
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 181
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 99
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 66
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 34
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 59
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 55
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 54
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 68
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 39
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 251
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 34
  • Бўлимлар