«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:48
ЎЗO‘Z

Душанбеда тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар имзоланди

09 мар, 19:10 6 211 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Душанбеда тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар имзоланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттиришди.

Музокаралардан сўнг эришилган келишувлар бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзолашган.

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27та ҳужжат имзоланди.

Ушбу салмоқли ҳужжатлар тўплами мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун янгича ҳуқуқий асос яратади.

Матбуот анжуманида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон музокаралар дўстона, очиқ ва амалий руҳда ўтганини, мулоқотлар натижасидан мамнунлигини таъкидлашди.

«Биз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа устувор соҳалардаги муносабатларини мустаҳкамлашга доир долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Бунинг натижаси сифатида муҳим ҳужжатлар – Давлат чегараси бўйича шартнома ва Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисида битим имзоланди. Бугун эришилган тарихий келишувлар нафақат халқларимиз, балки бутун минтақа учун улкан аҳамиятга эга», деди Ўзбекистон раҳбари.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини аввалига 500 миллион долларга етказиш ҳақида сўз борган эди. Давлат раҳбарларининг самарали музокаралари, ишбилармон доираларнинг бевосита мулоқоти натижасида бу кўрсаткич 1 миллиард долларга олиб чиқиладиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмаганини таъкидлади. Президент Имомали Раҳмон бу фикрни тўла қўллаб-қувватлади.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшнилик асосида янада мустаҳкамлашга интилишини билдирди.

«Биз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа устувор соҳалардаги муносабатларини мустаҳкамлашга доир долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Бунинг натижаси сифатида муҳим ҳужжатлар – Давлат чегараси бўйича шартнома ва Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисида битим имзоланди. Бугун эришилган тарихий келишувлар нафақат халқларимиз, балки бутун минтақа учун улкан аҳамиятга эга», деди давлатимиз раҳбари.

Ташриф доирасида бўлиб ўтган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси доирасида умумий қиймати 143 миллион доллардан ортиқ савдо шартномалари ва кооперация битимлари, шунингдек, Ўзбекистон банклари томонидан савдони молиялаштиришга 100 миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисида битим имзолангани таъкидланди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшнилик асосида янада мустаҳкамлашга интилишини билдирдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 134
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар