«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:31
ЎЗO‘Z

Юлдуз Усмонова Тожикистонда! Хонанданинг 10 мартдаги концерти бекор қилиндими?

09 мар, 15:02 8 004 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлдуз Усмонова Тожикистонда! Хонанданинг 10 мартдаги концерти бекор қилиндими? Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасида бўлади. Шавкат Мирзиёев бугун, 9 март куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб борди.

8 март куни тунда Ўзбекистоннинг 100 дан зиёд таниқли санъаткорлари икки мамлакат давлат раҳбарларининг учрашувлари муносабати билан қабул маросимида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетган эдилар. Улар орасида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам бор.

Маълумки, эртага, 10 мартдан эътиборан Юлдуз Усмонованинг “Истиқлол” санъат саройида 15 кунлик концерт дастурига старт берилади. Хонанда эса Тожикистонда.

Таҳририятимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига хонанданиг концерти биринчи куни қолдирилиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Одамлар орасида тарқалаётган гап-сўзларга қараганда, Юлдуз Усмонова 11 март куни Ўзбекистонга қайтади. Шу боис 10 март кундаги концерт бекор қилинган.

Ортиқча шов-шувга ҳожат йўқ. Хонанданинг концерти режадагидек, 10 мартдан бошланади. Юлдуз Усмонова бугун Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган қабул маросимида иштирок этиб, ижодий жамоаси билан Тошкентга қайтиб келади. 10 мартга режалаштирилган концерт эса қолдирилмаган.

Айни дақиқаларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концертга тайёргарлик кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 40
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 560
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 461
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар