«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:50
ЎЗO‘Z

Мирзиёев: "Тожикистон билан муносабатларни стратегик даражага кўтарамиз"

09 мар, 14:37 5 537 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев: "Тожикистон билан муносабатларни стратегик даражага кўтарамиз" Тошкент Душанбе билан муносабатларни барча йўналишларда изчил ривожлантириб боради. Бу ҳақда 9 март куни Душанбега икки кунлик давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев «бир плюс бир» шаклидаги учрашув бошланишидан аввал матбуот учун қисқача баёнот берди.

«Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари яқин вақт ичида стратегик шериклик даражасига чиқади. Тошкент Душанбе билан муносабатларни барча йўналишларда изчил ривожлантириб боради», - дея айтиб ўтди Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида, Имомали Раҳмоннинг маълум қилишича, Тожикистон Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ташаббусларини барча томонлама қўллаб-қувватлайди.

Айни дақиқаларда «Қасри миллат» қароргоҳида бўлиб ўтаётган «яккама-якка» шаклдаги учрашувда икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туристик, маданий-гуманитар ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифини соддалаштириш масаласи, минтақавий ҳамда халқаро муаммолар муҳокама этиляпти.

Учрашувдан сўнг етакчиларга икки давлат ҳукумат делегациялари қўшилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 0
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар