«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:14
ЎЗO‘Z

Чет эллардаги ўзбекистонликлардан Buyuk Kelajak экспертлари кенгаши тузилмоқда

08 мар, 09:04 5 074 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чет эллардаги ўзбекистонликлардан Buyuk Kelajak экспертлари кенгаши тузилмоқда Ҳуқуқ, молия, саноат, фан, таълим, тиббиёт, ижтимоий муносабатлар ва давлат бошқаруви соҳаларида мутахассис ҳисобланган ўзбекистонлик экспертлар иштирок этувчи Buyuk Kelajak экспертлари кенгашини шакллантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда кенгаш сайтида хабар қилинди деб ёзади Газета.

Buyuk Kelajak кенгашининг асосий вазифаси -Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли моделини ишлаб чиқиш ва мамлакат раҳбарияти учун таклифлар тайёрлашдан иборат. Модел халқаро тажриба ва мамлакатдан чиққан мутахассисларнинг шахсий тажрибалари асосида Ўзбекистон бозори объектив таҳлил қилинган ҳолда ишлаб чиқилади.

Россия, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия ва Яқин Шарқда яшаётган 32 нафар ўзбекистонлик экспертлар кенгашининг илк аъзолари бўлишди. Жумладан:

Алишер Калонов — Buyuk Kelajak экспертлари кенгаши раиси, Инвестиция дивизиони раҳбарининг ўринбосари — «РОСНАНО"да Истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш бўлими раҳбари, Москва.

Шерзод Юсупов — «Банк Восточний» ва «Модулбанк» мулкдори ва директорлар кенгашининг аъзоси, Россия.

Собир Шодиев — Eurasian Resources Group (ERG) компаниялари халқаро гуруҳининг Назорат кенгаши раиси маслаҳатчиси, Остона.

Бахром Исмоилов — Buyuk Kelajak экспертлари кенгашининг ижрочи директори. РФ Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ва махсус хизматлари ходимлари Ассоциациясининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича директор ўринбосари. РФ Давлат Думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш Қўмитасининг экспертлари кенгаши аъзоси

Дилбар Файзиева — Биринчи каналдаги «Доброе утро (Хайрли тонг)» дастури бошловчиси, Москва.

Шавкат Қодиров — Тиббиёт фанлари номзоди, нейрожарроҳ, академик Н.Н.Бурденко номидаги Миллий нейрожарроҳлик тиббий-тадқиқот марказида болалар жарроҳи, Москва.

Александра Бегаева— «Бегаева и Партнери (Бегаева ва Ҳамкорлар)» асосчиси ва бошқарувчи ҳамкор, юридик фанлар номзоди, профессор, докторант, О.Е.Кутафин номидаги МДЯ тадбиркорлик ҳуқуқи ўқитувчиси, Москва.

Илхом Исмоилов — plov.com асосчиси, ҳар йили ўтказиладиган «Ёш миллиардер мактаби 2016» Форбес стартаплари танлови ғолиби.

Ярослав Подсеваткин— «АТОН» Инвестиция компанияси трейдинги раҳбари, ҳамкори, Москва.

Ойбек Шайхов — Стратегик бизнес бошқаруви ва музокаралар олиб бориш соҳасида мустақил эксперт. Нефт-газ тармоғида 12 йилдан зиёд муваффақиятли иш тажрибасига эга, Брюссель.

Тимур Жуманиёзов — Moneymatika.ru молиявий супермаркети асосчиси ва маркетинг бўйича директор, Москва ва бошқалар ушбу кенгаш аъзоси ҳисобланади.

Buyuk Kelajak экспертлари кенгашини шакллантириш жараёни давом этмоқда. Баҳорда экспертлар кенгаши томонидан биринчи форум ташкил этилади. Унга халқаро консалтинг компаниялари ҳам таклиф этилиб, Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли модели йўналишлари очиқ муҳокама қилинади.

Ўзбекистонни ривожлантиришнинг узоқ муддатли модели бўйича Buyuk Kelajak экспертлари кенгаши томонидан тайёрланган таклифлар кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Президентига тақдим этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар