«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилди

08 мар, 01:25 5 235 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилди Президент фармони билан 2700 маҳкум афв этилди, инсопарварлик тамойили асосида 1932 маҳкум озодликка чиқарилди. 8835 маҳкум манзил колонияларига ўтказилди. 9462 маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. Бу ҳақда Халқаро Пресс клуб сессиясида иштирок этган ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди.

“Кўпчилик пушаймонлик аризаси ҳақида турлича тушунчага эга. Шунга аниқлик киритмоқчиман. Терроризм-экстремизм борасида кўпчиликда ҳар хил тушунчалар бор.
Тошкентда, республикамизнинг бир қанча жойларида портлашлар содир этилди, қурбонлар бўлди. Фарзандлар етим қолди. Бугунги давлат сиёсати эса, жиноятчини жазолаш эмас, балки жиноятчиликни барвақт олдини олишдир.

Шу сабабли, давлат комиссиясига жиноятчининг шахсиятини атрофлича ўрганиш вазифаси қўйилди. Қўни-қўшнилар, хотинидан эри ҳақида, эридан хотини ҳақида, маҳалладаги жамоатчилик фикрлари ўрганиляпти. Диний уламолар томонидан маҳбуслар, махсус рўйхатда турганлар фикрлари ўрганиляпти. Бугун мен очиқ айтаман, Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро диний-экстремистик оқимга доир махсус ҳисобдан чиқарилди. Улар барча ўзбекистонликлар сингари ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлди”, - деди ИИВ генерал-майори Қутбиддин Бурҳонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар