«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:41
ЎЗO‘Z

Volvo XC40 — Европада йил автомобили (фото)

07 мар, 06:04 6 541 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Volvo XC40 — Европада йил автомобили (фото) Volvo XC40 кроссовери Европада йил автомобили номига сазовор бўлди. Швеция маркаси ушбу мукофотни илк бор қўлга киритди. Тўпланган овоз натижалари Женевадаги автосалоннинг бошланишидан олдин эълон қилинди, деб ёзмоқда «Дарё».

Volvo XC40 кроссовери 325 та овоз тўплади. Ундан кейинги ўринни Seat Ibiza 242 овоз билан, учинчи ўринни BMW 5 226 та овоз билан банд этди. Шунингдек, номзодлар рўйхатидан Kia Stinger (204 балл), Citroen C3 Aircross (171 балл), Audi A8 (169 балл) ҳамда Alfa Romeo Stelvio (163 балл) жой олди.

Volvo XC40 оммавий равишда ўтган йилнинг сентябрида Миландаги тадбирда намойиш этилганди. Ушбу кроссовер Швеция маркасининг CMA платформа модули асосида яратилган илк моделга айланган эди.

Volvo XC40 кроссоверига Drive-E оиласига мансуб тўрт цилиндрли D4 дизель ва T5 бензинли двигатели ўрнатилган. Биринчи моторнинг қуввати 190 от кучига, иккинчисиники — 254 от кучига тенг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар