«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:54
ЎЗO‘Z

Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан муҳим келишувга эришди

06 мар, 12:12 5 827 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти вакиллари билан муҳим келишувга эришди КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Пхеньянга ташриф буюрган Жанубий Корея делегацияси аъзолари Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш устида ишлашга келишиб олди, шунингдек, икки мамлакат етакчилари саммитини ўтказиш имкониятини муҳокама этди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига асосланиб Кун нашри маълум қилмоқда.

Ким Чен Ин “Корея ярим оролида чуқур ҳарбий кескинликни камайтириш муаммолари, мулоқот ва икки томонлама алоқалар, ҳамкорлик ҳамда ўзаро алмашинувни фаоллаштириш ҳақида фикр алмашди”, дейилади агентлик хабарида. КХДР раҳбарининг Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин махсус вакиллари билан учрашуви “самимий руҳда” ўтди, дея таъкидлайди Корея Марказий телеграф агентлиги.

"Ким Чен Ин жанубий кореялик вакилдан Мун Чжэ Иннинг саммит бўйича режалари ҳақида хабардор бўлди, томонлар ўзаро фикр алмашди ва ижобий келишувга эришди", - дея ёзади агентлик. КХДР етакчиси “тегишли қадамларни дарҳол амалга ошириш учун муҳим топшириқлар берди”, дея қайд этилади хабарда.

Агентлик учрашув давомида КХДРнинг ракета ва ядровий дастури муҳокама этилганига ойдинлик киритмаган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Мун Чжэ Ин маъмурияти вакиллари ҳам ҳозирча музокаралар бўйича вазиятни очиқлашмади, уларнинг иддао этишича, учрашув ҳақида ҳали батафсил ҳисоботни олишмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 165
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 843
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар