«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:10
ЎЗO‘Z

Бугун «Оскар» мукофотлари ўз эгаларига топширилади

04 мар, 23:30 4 899 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун «Оскар» мукофотлари ўз эгаларига топширилади АҚШ киносанъатлари академияси АҚШ вақти билан 4 январь кечки пайт (Тошкент вақти билан 5 январь куни эрта тонг) 2018 йилнинг «Оскар» мукофоти совриндорлари номини эълон қилади. Юбилей сондаги 90-тақдимот Лос-Анжелесдаги Dolby Theater’да бўлиб ўтади.

Тақдимот соат 20:00да (Тошкент вақти билан 5 март соат 06:00да) бошланади. Уни олиб бориш 2017 йилги каби комик Жимми Киммелга ишониб топширилди. Ўтган йилги тақдимот катта можаро билан эсда қолганди: тақдимотда «Энг яхши фильм» учун «Оскар»ни топшириш вақтида актёр Уоррен Битти ва актриса Фэй Данауэйга ғолиб фильм «Ой нури» ўрнига бошқа фильм – «Ла-Ла Ленд» номи ёзилган конверт бериб юборилган.

«Мен ўшандан кейин оддий почта конвертларини ҳам очишга қўрқиб қолдим», деб ҳазиллашган Киммел жорий тақдимот арафасида.

Киммелга маросимни олиб боришда ўз вақтида «Оскар»ни қўлга киритган актрисалар Сандра Буллок, Жейн Фонда, Николь Кидман, Хелен Миррен ва Ҳолливуднинг бошқа юлдузлари ёрдам беришади.

«Энг яхши фильм» номига 9та фильм даъвогарлик қилмоқда: «Сув шакли» (The Shape of Water), «Мени ўз исминг билан ата» (Call Me by Your Name), «Қоронғи вақтлар» (Darkest Hour), «Дюнкерк» (Dunkirk), «Нари кет» (Get Out), «Бёрд хоним» (Lady Bird), «Кўринмас ришта» (Phantom Thread), «Махфий ҳужжат» (The Post), «Эббинг чегарасидаги учта билборд» (Three Billboards Outside Ebbing, Missouri).

«Энг яхши актёр» мукофотига Гари Олдман, Тимоти Шаламе, Дензел Вашингтон ва бу йўналишда энг кўп «Оскар»ни қўлга киритган Дэниэл Дэй-Льюис даъвогарлик қилмоқда.

«Энг яхши актриса»
йўналишидаги «Оскар»га Салли Ҳокинс, Фрэнсис Макдорманд, Мэрил Стрип, Сирша Ронан ва Марго Робби номзодлар ҳисобланади.

«Энг яхши режиссёр» номига режиссёрлар Гильермо дель Торо («Сув шакли»), Кристофер Нолан («Дюнкерк»), Жордан Пил («Нари кет»), Грета Гервиг («Бёрд хоним») ва Пол Томас Андерсон («Кўринмас ришта») даъвогарлик қилмоқдалар.

АҚШ киносанъатлари академияси Metro-Goldwyn-Mayer кинокомпанияси асосчиси Луис Майер томонидан 1927 йилда таъсис этилган. Академиянинг мукофотлари топширилиши биринчи маросими 1929 йилда Лос-Анжелесда Hollywood Roosevelt меҳмонхонасида ўтган ва бор-йўғи 15 дақиқа давом этган. Кейинроқ «Оскар» каби танилган тақдимот жаҳон киноматографидаги энг нуфузли мукофотга айланган.

Forbes журналининг баҳолашича, жорий тақдимот 44 млн долларга, бронзадан тайёрланган ва 24 каратли олтин билан қопланган «Оскар» ҳайкалчасининг ҳар бири ташкилотчиларга 900 доллардан тушади.

АВС телекомпаниясининг маълум қилишича, тақдимот 225 дан кўпроқ давлатга трансляция қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 43
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 565
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 470
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар