«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2020, 08:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон халқ артистига қўйилаётган айблов аниқ! У босқинчиликда гумонланмоқда

03 мар, 20:32 6 150 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон халқ артистига қўйилаётган айблов аниқ! У босқинчиликда гумонланмоқда Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбек давлат циркининг собиқ бош директори Баҳром Жалилович Мажидовга нисбатан қидирув эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган циркнинг собиқ бош директори 1955 йил 11 декабрь куни таваллуд топган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 164-моддаси 3-қисмида келтирилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Хўш, Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида нима дейилган?

Босқинчилик:
а) такроран, хавфли рецедивист ёки илгари ушбу кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда;
г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят кодексининг 242-моддасида нима дейилган?
Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият – ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш – ўн йилдан ўн беш йилгача озодлик маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қизиқ, Ўзбек давлат циркининг собиқ раҳбари наҳотки босқинчилик жиноятини содир этган бўлса.

Қўлга олинаётган раҳбарларнинг бири порахўр, иккинчиси мансабидан манфаати йўлида фойдаланса, яна бошқаси босқинчи бўлиб чиқса, биз лавозимларни шунча вақт кимларга ишониб топширганмиз? Бу савол шу ҳафтанинг энг долзарб саволи бўлди, десак муболаға бўлмас.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди 06 сен, 12:40
  • Тошкентда қидирувдаги бир гуруҳ шахсларни қўлга олиш чоғида ИИББ ходимлари жароҳатланди 21 янв, 17:08
  • Аёл кишини таҳқирлаган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди 21 ноя, 18:30
  • Наманганда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга олинди (видео) 29 сен, 10:26
  • Рашиджон Қодировга қандай жазо берилиши мумкин? 24 фев, 20:25
  • Кимларга амнистия қўлланилади? 13 окт, 12:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Чиройли ҳуснихатга эга бўлиш сирлари 14 июл, 08:23 0
  • Дунёдаги вазият: янги антирекордлар ва умидсиз антитаналар 14 июл, 07:53 21
  • Путин хорижликларнинг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи қонунни имзолади 14 июл, 07:25 185
  • Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор" 14 июл, 06:57 130
  • Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи 600га яқинлашди 14 июл, 06:28 243
  • Андрей Канчельскис: "Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти" 14 июл, 06:00 161
  • Тошкент вилоятида коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган СЭО марказлари рўйхати эълон қилинди 14 июл, 00:23 357
  • Зарурат бўлса, яна қўшимча чекловлар эълон қилиниши мумкин – Адлия вазири ўринбосари 14 июл, 00:04 1 032
  • Тадқиқот: мактаблар қайта очилса, ўқувчилар асосий вирус тарқатувчи бўлмаслиги мумкин 13 июл, 23:44 928
  • Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти" 13 июл, 23:22 567
  • Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди" 13 июл, 23:12 548
  • Миллионерлар коронавирус сабабли ўзларига солинадиган солиқни оширишга чақиришди 13 июл, 22:43 613
  • Бўлимлар