«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2020, 22:10
ЎЗO‘Z

Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди

01 мар, 15:16 3 819 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари тилла тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

«Тошкент—Москва» рейси бўйича парвозга отланган фуқаро Н.Ф. божхонадан қизил йўлак орқали ўтаётиб, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам, йўловчи божхона декларациясида ҳам ёнида олиб чиқиш тақиқланган товарлар йўқлигини маълум қилган.

Аммо унга тегишли юкларнинг назорат-рентген аппаратидаги шубҳали тасвирлари буни тасдиқламаган. Шундан сўнг юклар холислар иштирокида очиб кўрилганда, ушбу шахс нонлар орасига бекитганча умумий оғирлиги 8,6 грамм бўлган 2 дона тилла тангаларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу тангалар XIX асрнинг охирларида Чор Россиясида зарб қилинган тангларнинг асли эмас, балки нусхаси бўлиб чиқди. Шунга қарамай, тангалар характеристикасида нумизматика предметлари бўлганлиги сабабли уларни олиб чиқишдан аввал бадиий экспертизага тақдим этиш лозим эди. Мазкур тангаларнинг тахминий баҳоси 3 миллион 220 минг сўмга баҳоланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Daryo.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қаршида қадимий тангаларни ноқонуний равишда Москвага олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди 20 дек, 10:28
  • Вагондаги тўшак орасига яширилган пневматик қурол қисмлари фош этилди 03 мар, 09:30
  • Энди республикамиз аэропортларида "сариқ йўлак" ва "кўк йўлак" ташкил этилади 02 дек, 09:56
  • Умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 05 мая, 18:35
  • 3,4 млн сўмлик парфюмерия воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилишига йўл қўйилмади 26 сен, 14:25
  • Ўзбекистон божхона ходимлари ноқонуний равишда олиб ўтилаётган катта партиядаги атторлик молларини қўлга олди 26 дек, 18:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Катта адрон коллайдерида фанга номаълум янги зарра кашф этилди 03 июл, 21:53 31
  • Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди 03 июл, 21:34 237
  • Қашқадарёнинг Ғузор тумани ва вилоятдаги 17 та маҳалла «қизил» ҳудудга айланди 03 июл, 21:30 166
  • 90 йилларнинг машҳур хонандаси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтмоқда 03 июл, 21:11 314
  • Вакцина пойгаси. Формула топилса, унга ким ва қачон эришади? 03 июл, 20:46 188
  • Тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда пуллаётган шахс қўлга олинди 03 июл, 20:30 122
  • Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросими бўлиб ўтди 03 июл, 20:11 113
  • Коронавирусдан соғайган Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларга мурожаат қилди 03 июл, 19:52 417
  • Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади 03 июл, 19:30 221
  • Сохта божхона ҳужжатлари фош этилди 03 июл, 19:09 164
  • Хонанда ва актриса сифатида танилган Инди ҳозир қаерда? (фото) 03 июл, 18:45 617
  • Соҳилда расмга тушаётган келин-куёвни кучли тўлқин океанга оқизиб кетди (видео) 03 июл, 18:28 1 243
  • Бўлимлар