«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:49
ЎЗO‘Z

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига боксдаги биринчи устози — отасини таклиф қилди

01 мар, 07:30 4 553 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига боксдаги биринчи устози — отасини таклиф қилди 28 апрель куни ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг проф рингдаги 13-жангини ўтказади. Эргашев бунгача профессионал боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилишга эришган. У энг кўпи 5 раунд жанг қилган, рақиблари ундан нарига ўта олмаган.

«Оламспорт»нинг ёзишича, Эргашев Salita Promotions компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Мана шу компания Эргашевнинг навбатдаги рақибини аниқлаш ишларига киришган. Аввалроқ Эргашевнинг ўзи рейтингда пешқадамлик қилаётган боксчига қарши жанг қилишга тайёр экани ҳақида айтганди.

“Жанг санаси расман маълум бўлди. Менга хабар беришларича, 28 апрель куни чемпионлик камари учун рингга чиқаман. Келгуси ҳафтада рақибим номига ойдинлик киритилади. Бўлажак жангга менинг боксдаги илк мураббийим, яъни дадамни ҳам таклиф қилдим. Келаси ой улар АҚШга келадилар”, - деди Эргашев Olamsport.com сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, айни пайтда Шоҳжаҳон Эргашев дунё рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. Яна бир қозонилажак ғалаба ҳамюртимизнинг кучли ўнталикка кириб олиши учун етарли бўлади. Бу эса унинг кейинги жангларида жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятларини оширади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 92
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 244
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 090
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар