«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 07:02
ЎЗO‘Z

2017 йилда миллиардерлар 437 нафарга кўпайди

28 фев, 20:17 4 787 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2017 йилда миллиардерлар 437 нафарга кўпайди 2017 йилда бутун дунёда миллиардерлар 437 нафарга кўпайиб, 2694 нафарга етди. Бу эса янги рекорддир, деб маълум қилинди “Хужунь” (Hurun Research Institute) тадқиқот институтининг ҳисоботида. Ушбу ташкилот ҳар йили дунёдаги энг бадавлат одамлар рўйхатини тузади.

Ҳисоботга кўра, дунёдаги энг бой одам сифатида Amazon.com асосчиси Жефф Безос эътироф этилди, унинг бойлиги 123 млрд долларга баҳоланган. 2-ўрин Berkshire Hathaway раҳбари, америкалик тадбикор, 102 млрд доллар соҳиби Уоррен Баффетга берилди. Microsoft асосчиси Билл Гейтс 90 млрд доллар билан 3-ўринни, Facebook раҳбари Марк Цукерберг 79 млрд доллар билан 4-ўринни эгаллади.

Етакчи ўнталикка Нью-Йоркнинг собиқ мэри, Bloomberg ахборот агентлиги эгаси Майкл Блумберг ҳам кирган, унинг бойлиги 49 млрд долларга баҳоланган.

Хитой бир мамлакатда яшовчи миллиардерлар сони бўйича етакчилик қилмоқда ва унинг бу кўрсаткич бўйича бошқа давлатлардан олдинлаб кетиши борган сари катталашмоқда. Институт маълумотларига кўра, АҚШда 571 миллиардер яшайди, Хитойда эса (Ҳонгконг, Макао ва Тайвань ҳам киради) ўтган йилга 210 нафар кўпроқ – 819 миллиардер қайд қилинган. Институт маълумотларига кўра, Хитой ва АҚШ ҳисобига дунёдаги барча миллиардернинг ярмидан кўпроғи тўғри келади. Миллиардерлар пойтахти деб аталувчи Пекиннинг ўзида 131 миллиардер яшайди, Нью-Йоркда эса уларнинг сони 92 нафарни ташкил қилади.

Айни вақтда Хитой ва Осиёнинг энг бой одами Tencent телекоммуникация компанияси асосчиси Пони Ма (Ма Хуатэн) ҳисобланади, унинг бойлиги 47 млрд долларга етди. Ўтган йил Ҳиндистон учун ҳам ёмон кечмади, у 131 миллиардер билан 3-ўринга кўтарилиб олди. 4-ўринни 118 нафар миллиардер билан Буюк Британия, 5-ўринни 114 нафар миллиардер билан Германия эгалламоқда.

Россияда айни вақтда 71 миллиардер, хусусан Москвада 62 миллиардер яшамоқда ва у бу борада 7-ўринни эгалламоқда. Тадқиқот институти маълумотларига кўра, россиялик миллиардерлар учун энг сердаромад соҳалар энергетика ва металлургия бўлиб қолмоқда. “Хужунь” версиясига кўра, энг бой россиялик “Северсталь” бош директори Алексей Мордашев ҳисобланиб, унинг бойлиги 20 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, барча миллиардерларнинг 15 фоизини аёллар ташкил қилади, уларнинг улуши 2016 йилги даражада қолган бўлса-да, сони 152 нафардан 184 нафаргача кўпайган. Дунёдаги энг бой аёл Wal-Mart дўконлари асосчисининг 68 ёшли қизи Элис Уолтон ҳисобланиб, унинг бойлиги 48 млрд долларга баҳоланган.

85 миллиардернинг ёши 40 дан кичик, улардан 47 нафари ўз бойлигини мустақил ишлаб топган. Рўйхатдаги энг ёш аёл миллиардер норвегиялик Александра Андресен 21 ёшда бўлиб, унинг бойлиги 1,3 млрд долларни ташкил қилади ва уни отасидан мерос қилиб олган. Энг бой эркак миллиардер 27 ёшли америкалик ва ирландиялик тадбиркор, Stripe тўлов тизими асосчиси Жон Коллисон бўлиб, унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган.

Рейтинг 2018 йил 31 январгача бўлган ҳолатни акс эттиради.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 551
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 607
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 177
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 219
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 300
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар