«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:12
ЎЗO‘Z

Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари қўлга олиндими? (видео)

27 фев, 20:30 9 346 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари қўлга олиндими? (видео) Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов (чапдан биринчи) ва вилоят ИИБ бошлиғи Саидкарим Нишонбоев халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида. 2018 йил,5 январь
Яқинда Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича айблов эълон қилинган эди.

Ушбу хабарлар ортидан эса собиқ Бош прокурорга яқин яна бир қанча шахслар ҳам қўлга олингани ва айни кунларда тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳибсга олингани айтилаётганлар орасида Рашиджон Қодировнинг собиқ ўринбосари, Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Жалилович Суннатов ҳам борлиги айтилмоқда.

Улуғбек Суннатов 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Чирчиқ шаҳар прокуратурасида иш ўрганувчиликдан бошлаб, прокурор ёрдамчиси, катта ёрдамчиси каби лавозимларда ишлаган. Кейин Тошкент вилояти прокуратурасида, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратурасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, Сирғали тумани прокурори, Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.

Улуғбек Суннатов 2013 йилда ҳам Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаган ва 2014 йилда Қашқадарё вилояти прокурори бўлган. Орасидан бироз муддат ўтгач, 2014 йилнинг ўзида вилоят прокурорлигидан яна Бош прокурор ўринбосари — Қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиқлигига қайтган. У Бош прокурор ёрдамчиси бўлгунга қадар Бош прокуратура тизимидаги Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармасига раҳбарлик қилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 2017 йилнинг 21 ноябрида Бош прокурор ўринбосарлигидан бўшатилиб, Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.

У. Суннатов жорий йилнинг 5 январида «ўз ишига масъулиятсизлиги, хизмат вазифасига совуққонлиги ва фаолиятида йўл қўйган хатолари» туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
[media=https://youtu.be/LvNh4Fdl0co]
Яна бир қизиқ маълумот: собиқ бош прокурорнинг собиқ ўринбосари ўтган йилнинг 1 февралида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раҳбари этиб сайланган ва шу пайтга қадар жамоатчилик асосида ушбу вазифани бажариб келаётган эди. Ташкилот расмий сайтида ҳам ҳамон айнан Улуғбек Суннатов раис сифатида кўрсатилган. Аммо ассоциация вакиллари билан боғланганимизда «сайт анчадан бери янгиланмагани ва ҳозирда У. Суннатов бу лавозимда ишламаётгани» айтилди. Унинг айнан қачон бу лавозимдан кетгани ҳақидаги саволимиз эса жавобсиз қолди.

Бош прокуратура ҳам ушбу хабарларга изоҳ беришдан тийилмоқда. Мухбиримизнинг қўнғироғига прокуратура матбуот хизмати вакиллари «ҳозирча бу бўйича аниқ ва расмий маълумот йўқлиги, бунга оид бирор янгилик бўлиши билан албатта хабар қилиши»ни таъкидлашди. Аммо ўз манбаларимиз ушбу хабарлар ҳақиқатан у қадар йироқ эмаслигини айтишмоқда.
Бош прокурор




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар