«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:59
ЎЗO‘Z

Неаполда ярим асрдан кўпроқ давр ичида илк бор қор ёғди

27 фев, 19:08 4 420 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Неаполда ярим асрдан кўпроқ давр ичида илк бор қор ёғди Апеннин яриморолида Сибир циклони олиб келган совуқ ҳаво сақланиб қолмоқда. Италиянинг Неаполь шаҳрида 27 февралга ўтар кечаси 1956 йилдан бери илк бор қор ёғди. Қор оқибатида маҳаллий аэропорт Каподикино ва барча мактаблар ёпилган. Бу ҳақда «Rai News 24»га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, аэропортда учиш-қўниш полосаси музлаб қолгани ва кўриниш ёмонлашгани сабабли парвозлар тўхтатилган. Шунингдек, шаҳар транспорти фаолиятида ҳам муаммолар кузатилган.

26 февралда Везувий вулқони қор билан қопланганди. Шаҳарда охирги марта қор ёғиши ярим асрдан кўпроқ вақт аввал – 1956 йилда кузатилган.

Италияда “Сибир бўрони” деб аталаётган совуқ циклон яриморол марказида авж олиб, жануб томон йўналмоқда. 26 февралда Римда ёққан қор тунги совуқ ҳарорат сабабли сақланиб қолиб, 27 февралда ҳам транспорт билан муаммолар келтириб чиқаришда давом этган. Рим мэрияси мактабларнинг ёпилиши ҳақидаги кўрсатмасини кучда қолдирган.

Италия шимолида ҳам рекорд паст ҳарорат сақланиб қолмоқда. Бу ерда ҳарорат минус 35 даражани ташкил қилмоқда. Прогнозларга кўра, ёмон об-ҳаво 28 февралгача давом этиб, сўнгра ҳаво илий бошлайди. Бироқ об-ҳаво мутахассислари совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар давом этиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар