«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

Telegram’нинг 10 та йирик камчилиги бор, биласизми?

26 фев, 22:35 5 545 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram’нинг 10 та йирик камчилиги бор, биласизми? Исталган бир илованинг ижобий томонлари, имкониятлари ҳақида интернетдан кўплаб маълумотлар топса бўлади. Жумладан сайтимизда Telegram мессенжери хусусида бир қатор мақолалар, хабарлар ва йўриқномалар эълон қилинган.

Бугун эса аксинча – ушбу оммабоп мессенжернинг камчиликлари, аниқроғи – унга етишмаётган 10 та функция ҳақида маълумот бермоқчимиз. Тўғри, идеал илова бўлиш учун Telegram’га бундан бошқа янгиликларни ҳам қўшиш керакдир, аммо мана шу ўнтаси – фикримизча, айни кунда энг муҳимларидандир.

1. Ушбу мессенжерда ёзишмаларни сақлаб қўйиш ва захира нусхасини яратиш функцияси йўқ. Унда ўзаро алмашилган барча хабарлар фақатгина Telegram серверларида (махфий чатлардан ташқари) ҳамда фойдаланувчиларнинг қурилмаларидагина сақланади. Шунингдек, скриншот қилиб, расм тарзида сақлаб олиш имкони мавжуд.

2. Telegram’да фойдаланувчи ўзининг «Онлайн» мақомини яшира олмайди. Тўғри, буткул «кўринмас» бўлишнинг имкони йўқ, аммо мессенжерга охирги бор кирган вақтингизни яширсангиз бўлади.

3. Telegram’да видеоқўнғироқ қилиш функцияси мавжуд эмас. Дастурчилар жамоасининг маълум қилишича, улар бунинг устида ишлашмоқда, аммо бошқа кўплаб мессенжерларда мавжуд бўлган шу функция ҳозирча бу иловада йўқ.

4. Агарда гуруҳли чатнинг маъмури (администратори) бўлмасангиз, унга янги суҳбатдош қўша олмайсиз.

5. Мазкур иловада гуруҳлар бўйича ажратиш имкони йўқ. Яъни, унда ўз контактларингизни, дейлик, «ишхонадагилар», «дўстларим» ва «қариндошлар» каби гуруҳлай олмайсиз.

6. Ўчириб юборилган аккаунтни қайта тиклашнинг иложи йўқ. Агарда сиз бирор гуруҳнинг маъмури бўлсангиз, лекин аккаунтингизни ўчирган бўлсангиз, сўнгра қайтадан ўша рақамингизда аккаунт очсангиз ҳам, ўша маъмурлик ҳуқуқингизни қайтариб ололмайсиз. Қайтадан бошқа гуруҳ очишингизга тўғри келади.

7. Агарда спам тарқатганлик учун аккаунтингиз вақтинчалик блокировкага тушиб қолган бўлса, блокланиш муддатини қисқартиришнинг иложи йўқ.

8. Яратилган стикер-пак номини ўзгартириб бўлмайди. Шундай экан, агарда ўзингиз стикерлар тўплами яратишни ният қилсангиз, уни қандай номлаш ҳақида бошиданоқ жиддий ўйлаб кўрганингиз маъқул.

9. Telegram’да гуруҳли қўнғироқларни амалга ошириш функцияси мавжуд эмас.

10. Агарда ўз аккаунтингизга юзернейм (ник) белгилаб қўйган бўлсангиз, уни қидирувдан яшириб бўлмайди. «Фойдаланувчи исми» («Имя пользователя») банди орқали ўз аккаунтингизга ник олгач, шу юзернейм бўйича сизни топиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 47
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 104
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар