«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

Ёстиқ тагидаги телефон хавфли эмас, аммо …

24 фев, 20:23 6 027 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёстиқ тагидаги телефон хавфли эмас, аммо … Олимлар оддий мобиль телефон ёки планшет каби смартфоннинг ҳам инсон учун хавфли эмаслигини, аммо у билан ухлаш одати соғлиққа зарар эканлигини исботлашди.

Сурункали уйқуга тўймаслик, уйқусизлик, кўриш қобилиятининг ёмонлашиши — бу кечқурун қоронғида смартфон билан ётишни ёқтирувчилар дуч келадиган кўнгилсизликларнинг фақатгина бир қисми. Сабаби — дисплейдан тарқаладиган нур.

Хавфли кўк нур
Смартфон ва бошқа гаджетларнинг экранлари тайёрланадиган светодиодлар спектрнинг кўк қисмида нур сочади. У кундузги ёруғликка ўхшайди ва кўпинча ҳатто ундан ҳам ёруғроқ бўлади, шунинг учун ҳам смартфоннинг дисплейидаги расмларни кўриш ҳаммага ёқади. Лекин бунга қизиқмаган маъқул, чунки сунъий кўк нур катта қувватга эга. Шу сабаб, у катарактанинг ривожланишига олиб келиши ва кўзнинг тўр пардасига зарар етказиши мумкин.

Бу “кундузги ёруғлик” тўйиб ухлашга ҳам халақит беради. Яхши ухлаш ва бедор бўлиш учун мелатонин гормони жавоб беради. У тўлиқ қоронғиликда ишлаб чиқарилади ва организмга дам олиш вақти бўлганидан дарак беради, қон босими, тана ҳарорати ҳамда қондаги глюкоза даражасини пасайтиради, шу билан бирга зиқлик гормони кортизол даражасини ҳам камайтиради. Мушаклар бўшашади, ички аъзолар ва тўқималар ўз-ўзини тиклаш ва зарур моддалар синтези билан банд бўлади, фаолият натижасидаги маҳсулотлардан халос бўлади. Бундан ташқари, мияда кун давомида олинган маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш жараёнлари боради.

Аммо смартфоннинг кўк нур тарқатувчи экрани мелатонин синтезига халақит беради. Организм тунни кун ўрнида кўриб, бедорликда давом этади. Зиқлик гормонининг даражаси ошади ва шу сабаб, кейин ухлаш қийин бўлади. Ўзини бошқариш жараёнлари бузилади, яллиғланиш хавфи ошади. Ыувват сарфланиб, очлик ҳисси пайдо бўлади. Мия нейротоксинлардан тозаланиб улгурмайди. Натижада хотира пасаяди, диққат тарқалади.

Фойдали уйқу қоидалари
Агар тунда ухлаш олдидан янгиликлар тасмасини варақлаш одатини ташлай олмасангиз, унинг салбий таъсирларини йўқотишга ҳаракат қилинг.

1. Смартфонни ёстиқдан узоқроққа қўйинг. Кўзнинг тўр пардасига етиб борувчи кўк нурнинг миқдори катта аҳамиятга эга. Дисплей қанча кичик бўлса, унинг мелатонин ишлаб чиқарилишига таъсири ҳам шунча кам бўлади. Гаджетни кўзлардан имкон қадар узоқроқ тутинг, шунда смартфоннинг уйқуга таъсирини камайтирган бўласиз. Мақбул масофа – 25-30см.

2. Ётишдан олдин экраннинг ёруғлигини созланг. Дисплейнинг нури қанчалар ёруғ бўлса, мелатонин синтезига шунчалар кучли таъсир кўрсатади. Экран ёруғлигини пасайтириш орқали кўзингизга тушадиган кўк нурлар миқдорини ҳам камайтирасиз. “Ўқиш режими” ёки “кечқурунги режим”ларни ёқинг. Дарвоқе, дисплейнинг ёруғлигини автомат бошқарувчи дастур ўрнатиш мумкин. Айрим компаниялар экрандан тарқалаётган нурларни автомат бошқарувчи иловаларни ишлаб чиқишди.

3. Ухлашдан икки соат олдин смартфонни қўлингизга олманг.
Организмимиз одатдаги ухлаш вақтидан икки соат олдин мелатонин ишлаб чиқаришни бошлайди, шунинг учун электрон почта ёки интернетдаги сўнгги янгиликларни эртароқ текширишга одатланинг. Гаджетни ўринга қўйманг, товушини ўчириб қўйган бўлсангиз ҳам, вибрация билан сизни уйғотиб юбориши мумкин.

4. Тунги кўзойнаклардан фойдаланинг. Қаҳрабо ранг линзали кўзойнаклар ҳар қандай қурилмалардан (ҳатто тунги чироқлардан ҳам) тарқалаётган кўк нурларни яхши тўсади ва у кўзнинг тўр пардасига етиб бормайди. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, ухлаш олдидан оламни фақат тўқ сариқ рангларда кўришингиз мумкин.

5. Кундузи албатта кўчага чиқинг. Инсон вақтни табиий ёруғликда қанча кўп ўтказса, унинг дисплей нурларига таъсирчанлиги шунча кам бўлиши исботланган. Табиий кўк нур сунъий кўк нурнинг салбий таъсирини тўсади. Агар сиз юқорида келтирилган қоидаларнинг ҳеч бўлмаганда 2-3тасига амал қилсангиз, яхши ухлаб, тонгда тетик ва фаол бўлиб уйғониш имкониятларингиз бир неча баробар ошади.

Смартфоннинг кўк нури уйқу гормони — мелатониннинг ишлаб чиқарилишига халақит беради.
ШАҲЗОДА тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар