«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 13:15
ЎЗO‘Z

"Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси...

24 фев, 17:10 9 088 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Озғин"лар учун қатиқ сувининг фойдаси... Мен ҳам бошимдан ўтказган бир воқеани мухлислар билан ўртоқлашмоқчиман. Чунки у кимларгадир, ҳатто бир кишига асқотса ҳам жуда хурсанд бўлардим.

Ёшлигимда бўйим новча, елкадор йигит эдим. Ҳатто ётоқхонада бирга турган курсдош дўстларим ҳам менинг қоматимга ҳавас қилишарди. Лекин йиллар ўтиб, жуда озиб кетдим. Буни айниқса, курсдошларимиз билан 20 йиллик юбилей ўтказган кунимиз жуда ёмон ҳис этдим. Ҳатто уялдим ҳам. Чунки узоқ йиллардан сўнг мени кўрган курсдошларим ҳайратдан лол қолишди.

Шунда Лазиза исмли бир курсдошимиз ёнимга келиб, ёшлигида бувиси билан яшагани ва табобатдан анча хабари борлигини айтиб: “Жуда ориқ бўлганлар кунни қатиқ суви билан бошласа, қони тозаланади, танасидаги иссиқ сафро совийди ва камаяди. Қолаверса, у ичаклар ва талоққа дам бериб, ҳазмни осонлаштиради ҳамда семиришга ёрдам беради”, деди.

Уйга келгач, курсдошлар билан дийдорлашувдан бир хурсанд бўлсам, уларнинг аҳволимни кўриб, ачинганнамо қарашларидан изза бўлганимни ўйлаб, хафа бўлардим. Уч-тўрт кун ана шундай ғалати аҳволда юрдим. Охири, Лазизанинг айтганини қилиб кўришга қарор қилдим. Аёлимдан ҳар куни наҳорга қатиқнинг сувини тайёрлаб беришини сўрадим ва ҳар бир кунимни қатиқ суви билан бошлайдиган бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам қатиқ суви ёрдам берди. Танамга эт битиб, қувватга кира бошладим. Ҳозир вазним анча ортган.

Яқинда курсдошларим билан 25 йиллик юбилейни ўтказмоқчимиз. Энди уларнинг ёнига очиқ юз билан бораман. Лазизага ҳам бир йўла ўз миннатдорлигимни билдириб қайтмоқчиман.
Манба: hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 111
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 97
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 215
  • Гаджетлар ижодий фикрлаш ва диққатни жамлашга салбий таъсир қиладими? 09 апр, 17:15 47
  • Эндокринолог: бундай аломатлар кузатилса, зудлик билан гормонларни текширтириш лозим 06 апр, 13:23 182
  • Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди 03 апр, 15:00 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 0
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 0
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • Бўлимлар