«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:10
ЎЗO‘Z

2018 йилда Ўзбекистонда оғир шароитда яшаётган 10 минг аёл иш билан таъминланади

24 фев, 09:15 4 956 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2018 йилда Ўзбекистонда оғир шароитда яшаётган 10 минг аёл иш билан таъминланади Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан соҳада белгиланган вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Муҳиддинов ҳар йили мамлакатда ярим миллион ёш меҳнат бозорига кириб келиши, уларни иш билан таъминлаш энг муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида 2017 йилда ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 229,9 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 27,1 минг киши жамоат ишларига жалб этилди. Иш қидираётган фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилди. Ярмаркалар натижасига кўра, 52,2 минг нафар шахс ишга йўлланма олди ва 133 мингдан ортиқ фаол иш қидираётганларга меҳнат, бандлик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат берилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга жойлашганлиги мониторингини юритиш бўйича махсус ташкил этилган ахборот тизими маълумотларига кўра, 2016/2017-ўқув йили битирувчиларининг 73,4 фоизининг бандлиги таъминланди.

Матбуот анжуманида вазирлик томонидан жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа ва дастурлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 2018 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ 9936 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига 2017 йил учун 84 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда ушбу йўналишда ишларни янада ривожлантириш мақсадида 714 миллиард сўм ажратилди.

Президентнинг 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига кўра жорий йилда республика ҳудудларида 346,7 мингдан ортиқ иш ўринлари туман, шаҳарлар кесимида ташкил этилиши белгилаб берилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, вақтинчалик ва бир марталик ишлар, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ташкиллаштирилган тарзда чет элда ишга жойлаштириш ҳисобига 295,9 мингдан кўпроқ фуқарони бандлигини таъминлаш назарда тутилган.

Анжуманда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Агентлик томонидан ўтган йилда 2613 нафар фуқаро Жанубий Кореяга юборилди, 2710 нафар номзод эса корейс тилидан тест синовидан ўтган. Улар номига иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси йўлланган.

Шунингдек, Россиянинг 24 та корхона ва ташкилоти билан тузилган шартномаларга асосан танловлардан ўтган 922 нафар фуқаро меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ушбу давлатга юборилди. 17 нафар ўзбекистонлик эса Японияда ташкиллаштирилган тартибда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 212
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар