«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:35
ЎЗO‘Z

Тўртта раҳбар бешта бўлди. Президент яна МХХни танқид қилди

23 фев, 11:35 9 328 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўртта раҳбар бешта бўлди. Президент яна МХХни танқид қилди Куни кеча, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қатнашган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали вакилининг маълумот беришича, давлат раҳбари Миллий хавфсизлик хизматини яна танқид қилган. Президент вилоят ва туман(шаҳар)лардаги бешта раҳбар кабинетда қўр тўкиб ўтирмаслиги, халқнинг орасида юриши лозимлиги, ҳудуднинг ривожи йўлида бир мушт бўлиб ишлаши кераклигини алоҳида таъкидлаган. «Бўлди энди кабинетда ўтириб бировларнинг орқасини пойлашинг! Унақа давр ўтди-кетди. Мамлакатни ривожлантириш керак, одамларнинг ишончини қозониш керак, Ватан ва халқ учун ишлаш керак», дея таъкидлаган Президент.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев яқин-яқингача вилоят, туман(шаҳар)даги аҳвол учун 4 та раҳбар, яъни ҳоким, прокурор, солиқ ва ички ишлар раҳбари жавоб беришини таъкидлаб келаётган, қаерда камчиликлар аниқланса, ана шу «тўртлик»ни ишдан олаётган эди. Давлат раҳбарининг Бухоро вилоятидаги ташрифи чоғида «тўртлик» атамаси «бешлик»ка ўзгарди, ушбу рўйхатга Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят, туман(шаҳар)даги бошқарма(бўлим)лари раҳбарлари ҳам қўшилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар