«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:12
ЎЗO‘Z

Ҳиндистонлик журналистлар Ўзбекистоннинг тўрт шаҳрига саёҳат қилишди

23 фев, 07:54 6 163 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиндистонлик журналистлар Ўзбекистоннинг тўрт шаҳрига саёҳат қилишди Ҳиндистоннинг “Sunday Indian” газетасининг бош муҳаррир ўринбосари – Савраб Кумар Шахи ҳамда “Indian Blooms” газетасининг бош муҳаррири Суджой Дхар Тошкент, Хива, Самарқанд ва Бухорога ташриф буюришди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Ҳиндистонлик меҳмонлар Буюк Ипак йўлининг Хитойдан Римгача олиб борувчи энг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган Бухоро шаҳрига саёҳат уюштириб, 2500 йиллик Бухоронинг тор кўчаларида кезиб, кўк гумбазли ҳашаматли иншоотлар ҳамда кичик лойсувоқ уйлардан завқ олишди.


Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган Сомонийлар мақбараси, бир неча асрлар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш жойи бўлган Арк қалъаси, Пои Калон, Минораи Калон меъморий мажмуалари, Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидидан кейин Ўрта Осиёдаги иккинчи энг катта масжид – Масжиди Калон, Мир Араб мадрасаси, Бухоро аҳли ва меҳмонларининг севимли жойи Лаби Ҳовуз, Чор Минор мажмуаси, Моғаки Аттор масжиди, Кўкалдош, Улуғбек мадрасалари, Ғарб ва Шарқ меъморчилиги уйғунлигида қурилган Ситораи Моҳи Хоса ҳинд журналистларида ўзгача таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, меҳмонлар Самарқанднинг тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари ва мустақиллик йилларида барпо этилган бино ва иншоотлар, саёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.




Ҳиндистонлик журналистлар Гўри Амир мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Улуғбек мадрасаси, Шоҳи Зинда мақбаралар мажмуаси, Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Руҳобод мақбараси, Тилла Қори, Шердор мадрасалари ҳамда Ҳазрати Ҳизр масжиди бўйлаб саёҳат қилишар экан, шаҳардаги архитектура ёдгорликлари Миср, Хитой, Ҳиндистон, Греция, Италия каби давлатларда яратилган меъморчилик обидаларидан асло қолишмаслигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, улар Хива шаҳридаги "Нуруллабой" (беш ҳовли), Ичан қалъа - Ички шаҳар ва Дишан қалъа - Ташқи шаҳар, Саид Алауддин мақбараси, Калта Минор, Муҳаммад Аминхона мадрасаси, Оллоқулихон карвонсарой ва мадрасаси, Паҳлавон Маҳмуд мадрасаси, Тош-Ҳовли саройи, Кўҳна Арк мажмуаси, Ислом Хўжа мадрасаси ва минораси ҳамда Полвон дарвозаси бўйлаб саёҳат қилишди ва Хивани ҳақиқатда музей-шаҳар эканини таъкидлашди. Меҳмонлар миллий Хоразм рақсини мароқ билан кузатишди.



Хусусан, Каффол-Шоши мақбараси(15-аср), Ҳазрати Имом архитектураансамбли(16-аср), Абул Қосим мадрасаси(19-аср), Бароқхон мадрасаси(16-аср), замонавий архитектура дурдонаси ҳисобланмиш Амир Темур музейи, Амир Темур майдони, Мустақиллик майдони, Ҳасти Имом майдони каби тарихий ваархитектура ёдгорликлари, Чорсу бозори ва Шастри ҳайкали меҳмонларда ўзгача таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, ҳинд журналистлари азим пойтахт - Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканларини томоша қилишди. Хусусан, Каффол-Шоши мақбараси, Ҳазрати Имом меъморчилик ансамбли, Абул Қосим мадрасаси, Бароқхон мадрасаси, Амир Темур музейи ва майдони, Мустақиллик майдони, Чорсу бозори ва Шастри ҳайкали уларда катта таассурот қолдирди.



Ҳиндистонлик меҳмонларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан эсалик совғалари топширилди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 232
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар