«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:39
ЎЗO‘Z

«Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими?

21 фев, 22:39 6 348 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аҳмадбой» домига тушганлар пулини қайтариб оладими? Бугун, 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25 орқали 211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган судланувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот котиби Азиз Обидовнинг айтишича, ҳукм чиқаришда судланувчиларнинг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда ёрдам берганликлари алоҳида эътиборга олинган.

«Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари фаолиятидан зиён кўрган жабрланувчилар билан тергов қисми ҳали давом этмоқда. Тергов жараёнида жиноят таркиби аниқланиши билан суд иши қайтадан бошланади», дейди у.

Маълум қилинишича, суд томонидан юқорида кўзда тутилган жиноятлар туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш масаласи бошқа жиноят ишларини ҳам тергов натижаларига қараб ҳал қилиниши кўрсатиб ўтилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар