«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 12 вольт электр энергиясини 380 вольтга айлантириб берадиган қурилма яратилди

21 фев, 17:35 7 419 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 12 вольт электр энергиясини 380 вольтга айлантириб берадиган қурилма яратилди 12 вольт электр энергиясидан 220 ёки 380 вольт қувват олиш мумкинми? Бунинг иложи йўқ, дейишга шошилманг. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Абдиназар Нурматов томонидан яратилган инновацион қурилма ана шундай имконияти алоҳида қимматга эга. Яна бир эътиборли жиҳати, у тўлиқ муқобил энергия ҳисобига ишлайди.

— Мана, 40 йилдан ортиқ вақт ўтибдики, айни шу масала устида изланаман, — дейди олим. — Бу эса 11 ихтирога, 3 монография, 100 ортиқ илмий мақола ва тезисларга муаллиф ва ҳаммуаллиф бўлишимга сабаб бўлди. Бунинг самараси ўлароқ, яқинда университетимизнинг “Материаллар қаршилиги ва машина деталлари” кафедрасида орзуимдаги инновацион ишланмани яратишга муваффақ бўлдик.

Шартли равишда “Қуёшдан — сувбулоқ” деб номланган қурилма ёрдамида қуёш нуридан 12 ёки 24 вольт электр энергияси олиниб, унинг ёрдамида 12 вольт қувватда ишлайдиган ер қаъридан бипланетар узатмали насос орқали сув олинади-да, обиҳаёт 7-8 метр баландликда тўнкарилган конуссимон сиғимда кундуз куни йиғилади. Тунда эса сиғимдаги сувнинг оқувчанлигидан фойдаланиб, бипланетар узатмали микроГЭСга йўналтирилади ва унинг ёрдамида 220 ёки 380 вольт электр энергияси ҳосил қилинади. Энг асосийси, бу лойиҳада одатда ишлатиладиган аккумулятордан фойдаланилмайди.

Ихтиро муаллифининг айтишича, мажмуа жуда содда бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уни ишлаб чиқариш таннархи 20-40 миллион сўм атрофида бўлади. Сарфланган маблағ эса атиги икки йилда қопланади.

Инновацион ишланманинг афзаллиги шундаки, унинг ёрдамида олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларини нафақат электр энергияси, балки тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, қўриқ ерларни ўзлаштириш орқали томорқа хўжаликларини ҳам ривожлантириш мумкин.

Манба: Халқ сўзи
Ихтиро муаллифи, инновацион қурилма




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 81
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 94
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар