«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:37
ЎЗO‘Z

Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари АКТ мутахассислари маошига 100 фоиз миқдорида устама қўшилади

20 фев, 15:45 8 246 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари АКТ мутахассислари маошига 100 фоиз миқдорида устама қўшилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга масъул бўлган бўлинма раҳбарлари ҳар йил якунлари бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарори асосида ахборот тизимлари, электрон давлат хизматлари ва ахборотлаштиришни жорий этиш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда мукофотланади.

Шунингдек, давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари уч йилда бир марта вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтиши белгиланди.

Эндиликда ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади.
ахборот технологиялари ва коммуникациялари, Давлат органлари, бюджет ташкилотлари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 71
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 488
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар