«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:30
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда жиноятларни, асосан, кимлар ва нега қилмоқда?

20 фев, 07:03 5 509 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда жиноятларни, асосан, кимлар ва нега қилмоқда? Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2017 йилда мамлакат бўйлаб 73 минг 692 та жиноят қайд этилганини маълум қилди. Вазирнинг айтишича, шуларнинг катта қисми оилавий келишмовчиликлар сабабли яқин қариндошлар бир-бирига нисбатан содир этган қотилликлар сирасига киради.

«Жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар барча жойларда талаб даражасида бажарилмоқда, деб айта олмаймиз. Ҳолбуки, бунинг учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамай айрим маҳаллаларда оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ маиший жиноятлар ҳамон учраб турибди», дейди у.

Ушбу жиноятларнинг 62 таси эр хотинига, 10 таси хотин эрига, 119 таси эса яқин қариндошлар томонидан бир-бирларига нисбатан содир этилган. Бундай нохушликлар асосан Самарқанд вилояти (27), Тошкент шаҳри (24), Тошкент (22) ва Фарғона (21) вилоятларида кўпроқ учраган.

«Жиноят – одамлар хавфсизлигига путур етказувчи мудҳиш ҳодиса. Бундай ҳолатлар кўпроқ ёшлар томонидан турли сабабларга кўра содир этилиши кузатилади. Албатта, бир жиноят содир бўлиши ҳам ташвишланарли, бироқ бу жараёнда хотин-қизлар, вояга етмаганлар учраётгани янада аянчли ҳолат», дейди Пўлат Бобожонов.

Масалан, рўйхатга олинган жиноятларнинг 9,5 мингдан ортиғи хотин-қизлар томонидан содир этилган. Фарғонада 1 минг 625, Тошкент шаҳрида 1 минг 592, Тошкент вилоятида 1 минг 402, Самарқандда 1 минг 66, Андижонда 972 ва Наманганда 751 нафар аёл жиноятга қўл урган.

Жойларда уюшмаган, тарбияси оғир, иш ва ўқишга жойлашмаган ёшлар 26 минг 579 та жиноят содир қилган.Бунда, мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан 1,5 мингдан зиёд жиноят содир этилган.

Вояга етмаганлар томонидан 1 минг 430 та жиноят, шундан, 778 та ўғирлик, 79 та безорилик, 77 та талончилик, 45 та баданга оғир тан жароҳати етказиш, 42 та босқинчилик ва 29 та фирибгарлик содир қилинган.
жиноятлар, Ўзбекистон, кимлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар