«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:37
ЎЗO‘Z

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун иш ўринлари кўпайтирилади

19 фев, 23:15 8 996 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун иш ўринлари кўпайтирилади Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун квоталарни ошириши мумкин. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилмоқда.

Мазкур масала Корея Республикасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ўтказилаётган музокарада муҳокама қилинмоқда.

Бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ноқонуний миграция муаммоси мавжуд. Экспертларнинг фикрига кўра, Кореяда бир неча ўн минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ноқонуний фаолият юритаётган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, 2007 йилдан 2016 йилгача 27 минг ўзбекистонлик Жанубий Кореяда қонуний ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Мигрантлар масаласида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қабул квотасини кўпайтириш, шунингдек, уларни Корея иқтисодиётининг бошқа соҳаларига ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Тез кунларда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида очилиши кўзда тутилган Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бу жараёнда ёрдам бериши кутилмоқда.

Шунингдек, мазкур учрашув давомида малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинаяпти.

Бунинг учун Ўзбекистонда Жанубий Кореяда ўқиш ва ишлаш ниятида бўлган фуқаролар учун тайёрлов марказлари очилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг ноябрь ойида Корея Республикасига ташрифи давомида Корея ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ҳозир Кореяда ишлаш учун шу давлат тилини ўзлаштириш ва «EPS-Topik» тест синовидан ўтиш талаб қилинмоқда.

Янгича тизимда нафақат тил билиш, балки профессионал қобилият ва иш тажрибаси, билим даражаси ҳам эътиборга олинмоқда.
Жанубий Корея, ўзбекистонликлар, иш ўринлари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар