«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 10:05
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Оғир пайтларда Когонда 72 кун ётганман" (видео)

19 фев, 20:45 8 153 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: "Оғир пайтларда Когонда 72 кун ётганман" (видео) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида Пешку туманида вилоят фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятдаги ҳар бир туман вакили видеоконференц-алоқа орқали Президентга мурожаат қилди.

Жумладан, Когон тумани номидан мурожаат қилган онахон туманда ичимлик суви қувурлари эскириб кетгани, уларни янгилаш бўйича ёрдам кераклигини таъкидлади.

«Бизда битта муаммо бор. У ҳам бўлса, аҳолининг 40 фоизи ичимлик суви билан таъминланган — лекин сув қувурлари 1970 йилларда ётқизилган. Ана шу ишда бизга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз», — деди у.

Ўз мурожаати давомида когонлик онахон Президентга: «Бухоронинг етти пирлари сизни доимо қўлласин!», — деб тилак ҳам билдирди.

Мана шундай аёллар, ҳожи-оналар номидан айтилган тилаклар, «Етти пирлар қўллаб-қувватласин» деган гапларингиз менга катта куч бағишлайди. Худо қанча кўп куч берса, Ватанимиз, халқимиз учун шунча кўп меҳнат қиламиз. Шундай садоқатли, фидойи оналаримиз борлигидан жуда мамнунман.

Ҳақиқатан ҳам, Бухоро қадимий жой. Ҳақиқатан ҳам, Бухорога сафарларимни Нақшбанд зиёратидан бошлашимнинг тагида ҳам кўп-кўп маъно бор. Буни тушунган одам тўғри тушунади. Шунинг учун, сизга катта раҳмат.

Биттагина илтимос қилдингиз, энди дарров 40 фоизини қилиш қийин. Когонга Солиев (уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири), Бекенов (иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари) боради, назоратини Музраф Икромов (Президент давлат маслаҳатчиси) қилади. Боринглар-да, Когоннинг таҳлилини айтинглар. Керак бўлса, қўшимча пул орқали берилади.

Албатта, биз сувни ҳал қиламиз. Когон туманини мен ўзим ҳам жуда яхши биламан, оғир пайтлари ўша ерда ўзим 72 кун ётганман. Когоннинг ҳар бир кўчасини яхши биламан. Бирга синовлардан ўтганмиз.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Шавкат Мирзиёев, Когон, Бухоро




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 44
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 67
  • Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди 15 апр, 19:46 46
  • Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди 15 апр, 18:28 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 25
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 43
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 75
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 24
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 72
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 254
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 123
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 159
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 115
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Бўлимлар