«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:33
ЎЗO‘Z

Кимлигингизни билишни истайсизми?

19 фев, 07:30 6 133 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кимлигингизни билишни истайсизми? Кимлигингизни билишни истайсизми? У ҳолда қуйидаги тест-саволларига жавоб беринг. Тўплаган балларингиз Сизнинг қандай инсон эканлигингизни аниқлаб беради.

1. Сиз:
а) оилада ёлғиз фарзандсиз? (0);
б) опангиз ёки акангиз бор (1);
в) сингил ёки укангиз бор (2).

2. Иш кунингизни қандай ташкил этишни хоҳлардингиз?
а) кун бўйи ишхонада бўлишни маъқул кўрасиз, чунки ой охирида ишга ўралиб қолишни истамайсиз (2);
б) ҳамма ишни уйда бажариб, ишхонангизга фақат маош учун келасиз ());
в) раҳбарингиз билан келишиб, иш кунингизни шунга мослайсиз (1).

3. Турмуш ўртоғингиз ҳамкасблари билан бўладиган зиёфатга Сизни ҳам олиб бормоқчи. Сиз:
а) уларда кучли таассурот қолдириш ниятида янги урф бўлган кўйлакдан олиб киясиз (2);
б) эътибор тортмаслик учун сипо кийинасиз (1);
в) турмуш ўртоғингиздан нима кийишни сўраб, маслаҳат қиласиз (0).

4. Ўзингизга керакли нарсалар сотиб олиш учун дўконга бордингиз. Сотувчилар Сизнинг:
а) ғашингизга тегади. Сизга ёқмайдиган нарсаларни тавсия қилиб бошингизни қотиради (0);
б) сотувчи маҳсулот ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигидан юрагингиз сиқилади (1);
в) сотувчи Сизга нарса танлашда ёрдамлашаётганидан хафа бўласиз (2).

5. Дугонангиз (дўсти- нгиз)никига меҳмонга бор- дингиз. Кўча совуқ, шамол. Улар ётиб қолишингизни таклиф қилди. Сиз:
а) хурсандчилик билан рози бўласиз, чунки бу Сизга ёқади (2);
б) рад жавобини бериб, кўчага отланасиз, сабаби бегона жойда тунолмайсиз (2);
в) транспорт масаласида қийинчилик бўлса, ноқулайлик сезмай ётиб қоласиз (1).

6. Дам олиш кунингизни қандай ташкил қиласиз?
а) оилангиз даврасида бўлишни хоҳлайсиз. Уй-рўзғор юмушларини бажаришга киришасиз (2);
б) болаларингиз кўнглига қарайсиз. Ота-онангиздан хабар оласиз (1);
в) дам олиш куни ҳақиқий дам олиш кунига айлансин. Турмуш ўртоғингиз, болаларингиз билан кино, театрга боришни маъқул кўрасиз (0).

7. Қайси образ Сизга кўпроқ маъқул?
а) “Чолиқуши” асаридаги Фериде (2);
б) “Ўтган кунлар” романидаги Кумушбиби (0);
в) униси ҳам, буниси ҳам (1);

Натижалар:

0-5 балл:
ўз ҳаётингизни мустақил қура олиш ва бировнинг ёрдамисиз “офтобга чиқиш” салоҳияти Сизда устун. Заифлигингиз ижтимоий мулоқотдан бебаҳра ва ҳаддан ортиқ ичимдагини топлигингизда.

5-10 балл: ўзингизга ишонасиз. Одамлар билан мулоқотга тез киришасиз. Эпчил ва одамохунсиз. Нафақат, ўз қулайлигингиз ҳақида ўйлайсиз, балки ёнингиздаги инсонга ҳам яхши бўлиши учун ҳаракат қиласиз. Айнан шу хислатингиз учун ҳамкасб ва дўстларингиз Сизни яхши кўришади.

10-20 балл: одамлар билан яшай ва ишлай оласиз. Сиз ҳаёт қайнаган жойларда бўлишни, ҳамиша Сизга эҳтиёж сезишини истайсиз. Заиф томонингиз – баъзан ўз зарарингизга бўлса-да, ҳаммага ёқишга интилишда, бошқалар фикрига қарамлигингиздадир.
ЮЛДУЗОЙ тайёрлади.
тест, Сиз, билиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 88
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 372
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар