«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:22
ЎЗO‘Z

“Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилди

16 фев, 23:19 17 551 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилди Хабарингиз бор, Zo’r TV телеканали орқали турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Севги изтироблари” сериали бериб келинаётган эди. Ушбу сериал мазмуни, у томонидан илгари сурилган ғоялар ўзбек менталитетига тўғри келмагани учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда сериал қаттиқ танқид остига олинган турли материаллар ва чиқишлар эълон қилинди.

Айрим маълумотларга кўра, куни кеча бўлиб ўтган хотин-қизлар масаласида ўтказилган мажлисда Республика бош вазири Абдулла Арипов ҳам айнан ана шу сериалга тўхталиб, оилалардаги маънавий муҳит бузилаётган, ажрашишлар кўпаяётган бир пайтда бу каби савияси паст сериалларни намойиш этишни қаттиқ танқид қилган. Kun.uz сайти манбаларига таяниб ёзишича, “Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилган. Ушбу сериалнинг сўнгги қисми бугун, 16 февраль куни намойиш этилди.

Ушбу сериал қаҳрамонларига овоз берган актёрлардан бири Алишер Узоқов Instagram’даги ўз саҳифасида сериал намойиши телеканалдан олиб ташланаётганига ишора берган. “Бугун сўнгги маротаба қаҳрамонларингизни кўриб қолинг...”, деб ёзади актёр.

Умид қиламизки, шахсий телеканаллар сериал танлашда ва намойиш қилишда янада эътиборлироқ бўлишади. Ўзбек маънавиятига, қадриятларига мос, тарбиявий аҳамияти кучли сериаллар танлашади. Зеро юқоридаги сериални ярмида тўхтатган билан унинг аксарият "мухлислари" бозорларга диск излашга тушишса ажаб эмас. Бу эса бошқа мавзу...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 140
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 272
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 297
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар