«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:01
ЎЗO‘Z

Расман! Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик мураббий тайинланди

15 фев, 16:02 4 717 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман! Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик мураббий тайинланди Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан кучли мураббий олиб келиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Ҳозирча бу борада оғзаки келишувга эришилган бўлиб, тез орада расмий шартнома имзоланади ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарадиган мутахассис номи эълон қилинади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида Африканинг иккита кучли терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйини ўтказишини яхши биласиз.

Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тез орада Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этади.

Темур Кападзе фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон” (Жанубий Корея), “Шаржа” (БАА), “Актобе” (Қозоғистон), “Локомотив” (Тошкент) клубларида тўп сурган.

Темур Кападзе ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 119 та ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.

Манба: the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 217
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 387
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 203
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 278
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар