«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:47
ЎЗO‘Z

Биз нега семирамиз?

15 фев, 07:30 10 091 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз нега семирамиз? Семириш одамнинг гени, овқатланиш меъёри ёки турмуш тарзи билан боғлиқ жараёндир. Семириш билан боғлиқ саволлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Қуйида семириш, одамнинг танасида ёғ йиғилишига нималар сабаб бўлиши хусусида фикр юритамиз. Демак, семириш кўп жиҳатдан қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади.

КЎП ЎТИРИШ
Кўп вақтни ўтириб ўтказиш, кам ҳаракатлилик – семиришга олиб келувчи бир жиҳат. Агар спорт билан мунтазам шуғулланмасангиз, асосий фаолиятингизни ўтириб, кам ҳаракат билан ўтказсангиз, бу семиришга олиб келиши мумкин.

Жисмоний фаоллик организмга «калорияларни йўқотиш» учун эмас, балки, саломатлик учун муҳим омилдир.

ОВҚАТЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ОДАТЛАР

Кўпинча оилада шаклланган овқатланиш билан боғлиқ одатлар қоматга генетикага қараганда, кўпроқ таъсир қилади. Агар нонуштани ширинликдан бошлаб, кечқурун тўйиб овқатлансангиз, сўнг яна ширинлик есангиз, семиришингиз тайин.

«Оиламизда ҳамма семиз» дейишнинг, оддий овқатланиш тартибини генетикага боғлашнинг кераги йўқ. Семириб кетмасликда тановул қилинадиган таомларнинг сони ва сифати жисмоний машқлардан кўра муҳимроқ эканлигини унутманг!

ЁҒЛИ ТАОМЛАРДАН ҚЎРҚИШ
Агар ёғ тери остида йиғилишига сабаб бўлади, деб ўйласангиз, янглишасиз. Таркибида ёғи кўп, аммо углеводи кам парҳезни танлаганлар озади, ёғдан воз кечиб, углеводларни танлайдиганлар эса – семиради. Бундан ташқари, маҳсулотларни қайси ёғли ва қанча миқдорда зарарли, қайсилари яхшилигини билиб олиш керак. Масалан, маргарин ва ундаги транс-ёғлар одатдаги сариёғдан зарарлироқ, зайтун мойи истеъмоли эса семиртирмайди. Ана шулардан келиб чиқиб, овқат истеъмол қилишга одатланинг.

ЯНГЛИШ ХУЛОСАЛАР
Эрталаб тортнинг катта бўлагини еб, «эрталабки калориялар тезроқ сарф бўлиб, ёғга айланмайди» деган одам ўзини алдаган бўлади. Соат олтидан кейин овқатланмаслик ва алоҳида-алоҳида овқатланиш ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Таомни қайси вақтда, нимадан кейин ейиш эмас, нимани қанча ейиш аҳамиятлироқ. Ҳаммаси айнан нима тановул қилганингизга боғлиқ. Истаган нарсани еб, жисмоний машқлар билан шуғулланмай, оздирувчи «сеҳрли дори»ни ичиб, семирмасликка ёхуд озишга умид қиладиганлар қаттиқ адашишади. Озиш учун турли дори воситалари мавжуд, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам кутилган натижани бермайди, қолаверса, улар кўп ҳолларда маълум даражада соғлиққа зарар келтиради.

ПАРҲЕЗГА ИШОНИШ
Озишни хоҳловчиларнинг энг катта хатоси – парҳез воситасида тезда озишга умид қилиш ва кейин яна одатдагидек турмуш тарзига қайтишга уринишларидир. Озиш учун одамлар оч қолишга, ҳолдан тойгунча югуришга тайёр, лекин тўғри овқатланишга эмас.

Агар озишни, қоматингиз чиройли бўлишини истасангиз, сизга парҳез керак эмас, балки турмуш тарзингизни ўзгартиришингиз керак.

Озишга қарор қилган экансиз, энг аввало, овқатланиш билан боғлиқ одатларингизни ва қанчалик фаол ҳаёт кечиришингизга алоҳида эътибор қаратишингиз лозим.
Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 188
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 217
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар