«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:40
ЎЗO‘Z

Туркиялик ишбилармон ва сармоядорлар Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга тайёр

12 фев, 22:51 4 520 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиялик ишбилармон ва сармоядорлар Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга тайёр 12 февраль куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ва Халқаро Пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев бошчилигида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга доир муҳокамалар бўлиб ўтди. Унда Туркиянинг Анталия, Бурса, Измирь, Анқара, Кўния, Қайсери вилоятларининг Маданият ва туризм бошқармалари бошлиқлари, Истанбул шаҳар ҳоким ўринбосари, Туркия саёҳат агентликлари уюшмаси (TURSAB) вакиллари ва қатор компаниялар раҳбарлари иштирок этишди. KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

Тадбирда маълум қилинишича, бугунги кунда Туркиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони - 20 минг нафарни, Ўзбекистондан Туркияга бораётган сайёҳлар сони эса 120 мингни ташкил қилмоқда. Энди визасиз режим жорий қилингандан кейин бу рақамлар янада ошиши шубҳасиз.

Туркиялик мутахассислар бугунги кунда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларни кузатиб бораётганликлари, "ота юртлари"да яратилаётган қулайликлардан ғоятда хурсанд эканликларини таъкидлаган ҳолда, мамлакатимизда туризм соҳаси ривожи йўлида ғов бўлаётган тўсиқларга ҳам тўхталиб ўтишди.

Туркиялик экспертларнинг деярли барчаси энг катта тўсиқ сифатида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталари нархи юқорилигини (уларнинг сўзларига кўра, 700 доллар атрофида) кўрсатишди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда иккита йўналишда қонун қабул қилиниши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлашди. Булардан бири "Туризмни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қонун бўлса, иккинчиси "Молиялаштириш ва уларнинг манбаларини таъминлаш тўғрисида" бўлиши кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга сайёҳлар келиши учун талабга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратилиши ҳақида ўйлаб кўриш тавсия этилиб, мамлакатда туризмни ривожлантиришга қўлларидан келганча ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар