«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:30
ЎЗO‘Z

Муниса Ризаева мухлисларига: "Сизларнинг ҳурматингиз мен учун бир тийин!"

12 фев, 22:05 19 407 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муниса Ризаева мухлисларига: "Сизларнинг ҳурматингиз мен учун бир тийин!" Хабарингиз бор Instagram ижтимоий тармоғи жуда оммалашган, айниқса санъаткорлар орасида. Муниса Ризаева ҳам интернетдан фаол фойдаланадиган хонандалар қаторига киради. Instagram саҳифасида “Жонли эфир”да суҳбатлашиш имконияти ҳам бор бўлиб, бир неча кун аввал Муниса Ризаева мухлисаси(мухлиси) билан алоқага чиқади. Бу мухлис Россияда истиқомат қилиб, жинсини ўзгартиргани (трансвестит) туфайли ҳам Ўзбекистонда анча-мунча инсонларнинг ғазабига учраганини кимдир билади, кимдир йўқ.

Хуллас хонанда “жонли эфир” вақтида бу одам билан дўстона суҳбат қургани, табиийки унинг мухлисларига ёқмайди. Ва жуда кўпчилик “Муниса бу одам билан гаплашманг”, “Уни жонли эфирдан йўқотинг”, “Ҳурматим баланд эди сизга, ёнимизда ҳурматингизни йўқотяпсиз” қабилидаги фикрларни ёзиб қолдиришган. Уларга жавобан эса Муниса Ризаева: “Менга бундай ҳурматнинг кераги йўқ, бир тийин” дея асабий жавоб қайтарган.

Биз ушбу видеони сайтга жойлаштира олмадик. Сабаби аллақандай жинсини ўзгартирган, Яратган инъом этган табиат ва хилқатни ўзгартиришга уринган инсонни реклама қилишни истамаймиз. Муниса Ризаеванинг мухлисларига қарата “Бир тийин” деган гапинигина ойдинлаштиришни хоҳладик, холос.

Хонанданинг администратори билан боғланганимизда, у бу ҳолатга монтаж дея баҳо берди. “Муниса мухлисларини ҳурмат қилади. Тарқалиб кетган видео шунчаки баъзи қисмлари кесиб, қайта уланган монтаж. Қолаверса Муниса ўша Жасмина билан ҳеч қандай дўст эмас.”

Муниса Ризаева мухлисларидан узр сўради, интервьюда масалага ойдинлик киритиб мухлисини шунчаки ҳимоя қилганини ҳам айтиб ўтди.

Аммо бир нарсанинг кераги йўқ эди: Жамиятда ўз ўрнини йўқотган, миллионлаб одамларнинг нафратига сабабчи бўлиб, Аллоҳ берган жинсдан тонган эркак(аёл) ким эканидан қатъий назар, у билан минг йиллик қадрдонлардай халқ кўз олдида суҳбат қуриш!

Манба: hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 225
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 307
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар