«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:49
ЎЗO‘Z

Япониянинг NHK телерадиокорпорацияси Шавкат Мирзиёев ислоҳотларини юқори баҳолади

10 фев, 11:20 4 278 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япониянинг NHK телерадиокорпорацияси Шавкат Мирзиёев ислоҳотларини юқори баҳолади Япониянинг етакчи NHK телерадиокомпанияси ўз сайтида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз туризм тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар ҳақида материал жойлаштирди.

Қуйида ушбу материал матни келтирилмоқда:

«Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти хорижий сайёҳлар учун виза олиш тартибини бекор қилиш ва соддалаштириш орқали туризм индустриясини янада юқори босқичга кўтаришни мақсад қиляпти.

2018 йилнинг 10 февралидан Марказий Осиёнинг бу давлати 39 мамлакат фуқаролари учун сайёҳлик визаси олишни соддалаштиради.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб, 7 мамлакат, жумладан, Япония, Исроил, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Жанубий Корея фуқаролари 30 кунгача Ўзбекистонда визасиз қолиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил охирида лавозимга киришган давридан мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятга ҳар томонлама очиқлигига қаратилган фаол сиёсатни қатъий олиб бормоқда.

Бу чора-тадбирлар туризм тармоғини ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

32 миллиондан зиёд аҳолига эга Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим ва инсон капитали бўйича йирик давлат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро каби тарихий шаҳарлари ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Бу борадаги амалий ислоҳотлар натижасида 2017 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган японияликлар сони илк бор 9 500 нафарни ташкил этди.

NHK телерадиокорпорациясига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов визасиз режим жорий қилиниши туфайли янада кўпроқ японияликлар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан танишиш имконига эга бўлишига умид билдирди. Унинг фикрича, Ўзбекистон раҳбариятининг бу каби саъй-ҳаракатлари Тошкент билан Токио ўртасидаги стратегик шериклик ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қўшимча омили бўлиб хизмат қилади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 2
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар