«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:43
ЎЗO‘Z

Россияда дунёдаги биринчи ҳуқуқшунос робот яратилди

08 фев, 21:55 4 504 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда дунёдаги биринчи ҳуқуқшунос робот яратилди Россиялик ихтирочилар дунёда биринчи бўлиб ҳуқуқшунос роботни яратди. У нейротармоқлар асосида ишлайди, рус тилида берилган саволларни тушуниб, бир сония ичига унга жавоб қайтаради. Роботнинг хизмати бепул, деб маълум қилмоқда «Хабар» нашри.

Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, мазкур роботнинг ҳуқуқий соҳада бошқа аналоги йўқ. Нейротармоқ 100 мингдан ортиқ фойдаланувчилар сўров юборадиган Россиядаги энг катта базалардан бирида «таълим олган».

«Тирик» юрист бир кунда 15—20 та саволга жавоб қайтара олса, ушбу робот минглаб мурожаатларни кўриб чиқишга қодир. Хусусан, уларнинг барчасини батафсил ўрганиб чиқади ва текинга хизмат кўрсатади. Мураккаб вазиятларда эса пулли консультация учун ҳуқуқшунос-одамга мурожаат қилиш бўйича тавсия беради.

Айни вақтда ҳуқуқшунос робот истеъмолчилар ҳуқуқи борасида сайтга келаётган саволларга жавоб қайтармоқда. Мазкур бўлимдаги 40 фоиз саволлар маиший товарларни сотиб олиш билан боғлиқ.

Агарда бирор-бир одам бузилиб қолган смартфон учун пулини қайтариб олишни истаса, робот бу борада батафсил маслаҳатни беради.

Робот-ҳуқуқшуноснинг алгоритмини жуда тез бошқа соҳаларга татбиқ этса бўлади: банклар, суғурта компаниялар, давлат органлари. Тез орада роботнинг iOS ва Android версияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 72
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 59
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар