«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 03:45
ЎЗO‘Z

Шарқона урф-одатлар кушандасига айланаётган хабарлар

08 фев, 14:30 5 203 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шарқона урф-одатлар кушандасига айланаётган хабарлар Демак, ҳар хил уяли алоқа воситалари тармоқлари ўзларининг мижозларига ҳар куни бир неча марталаб юбораётган «танишув», «севги-муҳаббат изҳори», «севгилингизга юборинг» ва яна қандайдир баландпарвоз ҳамда ёшларни ўзига маҳлиё қиладиган маълумоту хабарларни ёки телефон рақамлар, манзиллар тўғрисидаги SMSларни гўёки оила қуриш ниятида юрганлар, тақдири тақдирига боғланмай турганлар, тенгини тополмаётганларга холис ёрдам бераётгандек кўринса-да, аслида, бунинг акси. Тўғри, мазкур ишларни қилаётганлар «Қанчадан-қанча ёшлар хизматимиздан фойдаланиб, ўзаро танишиб, оила қурди», дейиши мумкиндир.

Лекин бу бир баҳона, холос. Ҳақиқатда эса ўша хизматдан фойдаланиб, оила қурганлар бахтли яшаётгани йўқ. Уларнинг бахти лаҳзалик ва ўткинчи. Уларда на ишонч, на ўзаро ҳурмат бор. Энг ёмони, ана шундай SMSлар туфайли қанчадан-қанча оилалар ажрашиб кетмоқда. Чунки оилали, бола-чақали бўлганларнинг ҳам тарбияси ва ахлоқ-одоби, хусусан, ўзининг жуфтига бўлган садоқат ва вафоси заифлиги туфайли ёки оддий эрмак сифатида, борингки, қизиқиш устунлик қилиб SMSда кўрсатилган телефон рақамига сим қоқишади. Биринчи мартада бу нарса оддий қизиқиш ёки эрмак бўлиши мумкин. Лекин SMSда келаётган эълонлар шу даражада жилоли бўлиб, аксар ўқувчиларни ўзига маҳлиё қилмоқда. Натижада ўқувчи мазкур SMSнинг заҳарли тўрига илиниб, алалоқибат унинг аянчли қурбонига айланади.

Чунки баъзи оилаларда эр-хотин ошкора ёки хуфиёна, барибир, бир-бирининг телефонини текширишни одат қилган. Бу одат бир кунмас-бир кун ўзининг салбий натижасини кўрсатиб, эр-хотиннинг бир-бирига хиёнат қилаётганлиги маълум бўлади. Кимлардир «Ҳа, энди телефонда гаплашган бўлса, нима қилибди, намунча ваҳима қиласизлар, балки дўстона мулоқотда бўлгандир?» дейиши мумкин. Лекин мана шу таскин берувчи сўзларнинг ўзи келажакда катта жиноят бўлмиш хиёнат, зино, оиланинг бузилиши, фарзандларнинг тирик етим қолиши ва ўнлаб оилаларнинг қуда-андачилик туфайли боғланган ришталарини узади, қалбларни эса парча-парча қилади. Қолаверса, бундай ҳаёсиз, бепарда эълон ёки таклифларни мижозларга тарқатиш бизнинг шарқона урф-одатларимиз, миллийлигимиз ва маданиятимизга мутлақо тўғри келмайди.

Чунки бундай ишларнинг замирида «оммавий маданият» лашкарларининг ғаразли мақсадлари яширинган. Албатта, улар мазкур хизматлар туфайли нафақат бутун инсониятни маънавиятсизлик, беҳаёлик, иймонсизлик, ахлоқсизликка даъват қилади, балки моддий тарафдан ҳам мўмайгина даромадга эришади. Бундай ишларни нафақат уяли алоқа воситалари тармоқлари, балки баъзи бир шахслар ҳам хайрихоҳлик билан амалга ошираётганликлари энг катта мусибатдир. Ваҳолангки, Аллоҳ таоло «Моида» сурасида марҳамат қилади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (2-оят).

Дарҳақиқат, биз мўмин-мусулмонлар, ўзаро яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишимиз лозим ҳамда лобуддир. Хориждан туриб ҳар хил ғаразли мақсадлар ила «оммавий маданият» байроғи остида миллатдош ва диндош қардошларимиз орасига фитна-фасодларни ёйиш, уларнинг бирлиги, иттифоқлиги, миллийлиги ва маънавиятига раҳна соладиган турли эълонлар ёки кўнгилочар ўйинларни юбораётганларнинг хизматкорига айланиб, улар билан гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилмаслигимиз керак.

Манба: hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 101
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 172
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 95
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 85
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар