«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:21
ЎЗO‘Z

Сиз жанжалкашмисиз?

08 фев, 10:50 4 882 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиз жанжалкашмисиз? Ҳаёт йўли ҳеч қачон бир текис эмаслигини барчамиз биламиз. Бугун вақтимизни хушчақчақликда ўтказсак, эртасига нима бўладию, кимдир асабимизни бузади. Шундай лаҳзаларда нафақат ўзимиз, балки, юрагимиз, кўнглимиз катта синовдан ўтишини, афсуски, сезмаймиз. Агар ўзингизнинг жанжалкаш, кўнгли тор ёки аксинча эканлигингизни текшириб кўрмоқчи бўлсангиз, умид қиламизки, қуйидаги тест сизга албатта кўмак беради.

1. Тасаввур қилинг, жамоат транспортида жанжал бошланиб қолди. Сиз:

а) жанжалга аралашмайсиз (4 балл)
б) ким ҳақ бўлса, ўшани ҳимоя қиласиз (2 балл)
в) ҳамиша жанжалга аралашасиз ва охиригача ўз фикрингизни ўтказишга уринасиз (1 балл)

2. Мажлисда бошлиқларни йўл қўйган хатолари учун танқид қиласизми?
а) йўқ (4 балл)
б) ҳа, лекин шахсий муносабатдан келиб чиқиб (2 балл)
в) ҳамиша танқид қиламан (1 балл)

3. Бошлиғингиз ишда сизга маъқул бўлмаган режани ўртага солди. Сиз ўзингизга ёққан режани айтиб кўрасизми?
а) агар бошқалар ҳам мени қўллаб-қувватласа, ҳа (4 балл)
б) ҳа, мен ўз режамни олдинга сураман (2 балл)
в) йўқ, танқидим туфайли мени мукофотдан маҳрум этишларидан қўрқаман (1 балл)

4. Ҳамкасбларингиз, дўстларингиз билан баҳслашишни хуш кўрасизми?
а) агар аразлаб қолмайдиганлари бўлса, шу баҳс бизнинг ўзаро муносабатларимизга зиён етказиб қўймаса (4 балл)
б) ҳа, фақат муҳим мавзуларда (2 балл)
в) ҳамма билан баҳона топилди дегунча баҳслаша кетаман (1 балл)

5. Навбатда турибсизу, кимдир навбатсиз олдинга ўзини урса, қандай йўл тутасиз?
а) ундан кам жойим йўқ. Мен ҳам навбатнинг олдига ўтиб кетаман (4 балл)
б) энсам қотадию, дардимни ичимга ютаман (2 балл)
в) ўзимнинг норозилигимни очиқчасига айтаман (1 балл)

6. Ишхонада ҳамкасбингизнинг синов режаси муҳокама қилинмоқда. Кўраяпсизки, ютуқлар билан бирга камчиликлари ҳам бор. Биласиз, сизнинг фикрингиз ҳал қилувчи. Қандай йўл тутасиз?
а) режанинг яхши — томонларини ва камчиликларини айтиб ўтаман (4 балл)
б) яхши тарафларини айтиб, ишни давом эттиришни маслаҳат бераман (2 балл)
в) танқид қиламан (1 балл)

7. Тасаввур қилинг. Қайнонангиз қачон қараса, сизга тежамкор бўлиш ҳақида маслаҳат бераверадию, аммо ўзи қимматбаҳо буюмлар сотиб олишдан бўшамайди. Энг сўнгги сотиб олган буюми ҳақида сизнинг фикрингизни билмоқчи. Нима дейсиз?
а) ўзига ёққан бўлса, бўлдида! Мақтайман (4 балл)
б) бу дидимга тўғри келмаслигини айтаман (2 балл)
в) жанжаллашиб қолишим мумкин (1 балл)

8. Чекаётган ўсмирларни кўриб қолдингиз. Қандай йўл тутасиз?
а) ёмон, тарбия кўрмаган болалар дастидан кайфиятимни бузиб нима қиламан? (4 балл)
б) уларга танбеҳ бераман (2 балл)
в) агар жамоат жойида шундай қилишса, адабларини бериб қўяман (1 балл)

9. Ресторанда официантнинг сиздан кўпроқ пул олиб қўйганини сезиб қолсангиз:
а) у ҳолда кўнгилдан чиқариб бермоқчи бўлган пулни бермайман (4 балл)
б) яна қайтадан ҳисоблашини илтимос қиламан (2балл)
в) бу айни жанжал кўтаришга баҳона бўларди (1 балл)

10. Сиз дам олиш уйидасиз. Маъмур ўз вазифасини бажариш ўрнига бошқа ишлар билан банд. Тозалик, таомномалар билан қизиқмайди. Энсангизни қотирадими?
а) ҳа, лекин арз қилган билан фойдаси йўқ (4 балл)
б) арз қиламан. У ярамасни жазолашсин, ишдан бўшатиб юборишсин (2 балл)
в) фаррош, официанткаларга айтиб, аламимдан чиқаман (1 балл)

11. Сиз ўсмир ўғлингиз билан баҳслашиб қолдингиз. Лекин у ҳақ. Хатойингизни тан олармидингиз?
а) йўқ (4 балл)
б) албатта тан оламан (2 балл)
в) агар хатойимни тан олсам, оталик ҳурматим қаёқда қолади? (1 балл)

НАТИЖАЛАР:

30 дан 44 баллгача. Сиз жанжални ёқтирмайсиз. Энг мураккаб вазиятлардан ҳам осонгина, силлиққина чиқиб кета оласиз.

15 дан 29 баллгача. Сизни жанжалга суяги йўқ деб аташадию, аммо ишда, кўчада таниш-билиш, ҳамкасблар билан муносабатингизга путур етказмайдиган даражада жанжал қила билишингизни ҳам тан олишади ва шунинг учун сизни ҳурмат қилишади.

10 дан 14 баллгача.
Сиз қачон қараса, жанжалга баҳона қидириб яшайсиз. Бировларни танқид қилишни хуш кўрасиз. Ноҳақ бўлсангизда, ўз фикрингизда тураверасиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар