«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:58
ЎЗO‘Z

Бахтли умр кечириш ёки тақдирдан қочиб бўлмаслик ҳақида

07 фев, 20:31 19 025 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтли умр кечириш ёки тақдирдан қочиб бўлмаслик ҳақида Мазмунли ва бахтли ҳаёт кечириш сирлари нимада? Инсонлардаги ҳар бирининг ўзига хос одатлари, ушбу саволга хос жавоб бўла олади. Менинг назаримда турли инсонларнинг ҳаётга нисбатан ўзига хос ноёб қарашлари, яшаш тарзларини ўрганиш, ва ибрат олиш ҳар биримиз учун фойдадан холи бўлмайди.

Сиз азизларнинг эътиборига ҳавола қилинаётган фикрларни узоқ ва бахтиёр ҳаёт кечираётган инсонлар билан суҳбатлашиш жараёнида, улар ҳақида ёзилган ёзма манбалар, турли хотиралар ва албатта бу ҳақдаги ўзимнинг хулосаларимдан келиб чиққан ҳолда баён қилишни лозим топдим. Ўйлайманки, бу фикрлар сизни бахтли бўлишга ва ҳаётни севишга ундайди деб умид қиламан, агар шундай бўлса, мен бундан бағоят бахтиёр бўламан.

Ҳаттоки сиз ўзингизда нафратни ҳис қилсангиз ҳам уни ичингизда сақланг. Ҳар қандай ҳолатларда ҳам атрофдагиларга озор етказманг.

Муҳаббатга ишонишда давом этинг.

Ҳеч ким сизни бошқаришига йўл қўйманг.

Таққосламанг. Акс ҳолда сиз бахтли бўла олмайсиз. Бошқа юртнинг майсалари доим яшилроқ кўринади.

Агар сиз учун ким биландир учрашиш ўнғайсиз бўлса, бу одам билан муносабатларга киришиш керак эмас.

Ҳар куни ўзингиз учун бирон бир ёқимли иш қилинг.

Ўз қизиқишларингизни топинг ва улар билан яшанг.

Ҳаммаси ўз қўлингизда, тўғри танлов қила билинг – фақатгина ота-онани танлаб бўлмайди.

Олға юришда давом этинг ва ҳеч қачон таслим бўлманг.

Ўлиш керак эмас, ҳаттоки сиз буни жуда ҳоҳлаганингизда ҳам.

Ҳаёт – бу қувонч. Унда ҳамма нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Унутманг сиз ҳар доим ҳам “бахтли” бўла олмайсиз, ахир ҳаёт бу фақат ўйин-кулгидангина иборат эмас, шунчаки ҳаётни севинг ва ундан мамнун бўлинг.

Одамларни севинг. Инсонда ниманидир топинг, бунинг учун уни севса арзийди.

Яхши билим олинг. Билим шундай нарсаки, уни сиздан ҳеч ким, ҳеч қачон тортиб ола олмайди.

Ижобий фикр юритинг ва ҳаммаси жойида бўлади. Агар сиз салбий фикрласангиз, ўз танангизни ўзингиз заҳарлайсиз.

Атрофингизда турли одамлар доим ва кўп бўлсин: ёшлар, қариялар, оқлар, қоралар.

Нафақага кетишга шошилманг, бироқ буни жуда ҳоҳласангиз 65 ёшдан олдин эмас.

Моддий нарсаларни йиғишга кўп ҳам ружу қўйманг. Унутманг, вақти соати келганда сиз у дунёга ўзингиз билан ҳеч нарса олиб кета олмайсиз.

Ўзингизга хос ибрат намунасини эгалланг ва бу йўлда кўпроқ нарсага эришинг.

Инсонлар қизиқувчан бўлишлари керак деб ҳисоблайман. Улар ўзларининг кулфатлари ва дардларидан ташқаридаги дунё билан ҳам қизиқишлари зарур. Улар дунёдаги барча янгиликлардан, янги одамларни учратишдан ёки янги саҳна асарини кўришдан завқ ола билишлари ва ҳаётни сидқидилдан севишлари зарур.

Ростгўй бўлинг. Мен камдан-кам алдаганман. Агар сиз одамларга нисбатан ҳалол бўла олсангиз, бу албатта ўзингизга қайтади ва бошқалар ҳам сизга нисбатан ҳалол бўлишади. Ёлғон – бу жуда оғир юмуш.

Бошқа инсонларга ҳам қулоқ тутинг. Албатта бирон янги нарса ҳақида хабардор бўласиз. Агар сиз ўзингиз кўп нарса билишингиз ҳақида жаврайвермасдан, бошқаларни ҳам тингласангиз кутганингиздан ҳам кўпроқ нарсаларни билиб оласиз.

Қилаётган ишингизни севинг. Агар сиз юрагингизга яқин ишни топа олсангиз, ҳаётингиз давомида мароқланиб яшайсиз.

Оила сиз учун ягона маскан, уни асранг. Қандай муаммолар бўлмасин – молиявий ёки руҳий, нима бўлишидан қатъий назар оилангизга таянинг ва уни асранг. Қайсидир кунлар, бошқаларидан ёмонроқ туюлиши мумкин, аслида шундай бўлиши ҳам керак: тун бор-йўғи тонг отишдан олдин қоронғироқ бўлади.

Мен ҳаётимизни гўзал ва бахтиёр қиладиган энг майда нарсаларни ҳам илғашга ҳаракат қиламан.

Янги нарсаларни ўрганиш сизни бахтиёр қилади ва теран ақл-идрокни сақлаб қолиш имконини беради.

Мен қаттиқ ҳаяжонни ёқтирмайман. Сўкинишларга тоқат қила олмайман. Агар кимдир сўкиниб бошласа, мен дарҳол ундан узоқлашаман. Мен ижобий одамлар орасида бўлишни ёқтираман, улар менга доим далда берадилар.

Иштаҳангиз яхши, дўстларингиз кўп ва бўш вақтингиз кам бўлсин. Яхши умр йўлдоши ва осойишта фъел-атвор ҳам зарур.

Ҳеч қачон масъулиятдан қочманг. Агар сиз ҳеч нарсага масъул бўлмасангиз, шундай нарсани топингки, у сизни жавобгарликка ундасин. Бу сизга фикрлаш қобилиятини, ҳаётга қизиқишингизни, узоқ вақт жўшқинлик ва тийракликни сақлашга ёрдам беради.

Тиришқоқликни ва синчиков ақлни сақлаб қолиш жуда муҳим.

Илтифотли, эътиборли, фаол ва маданиятли инсон бўлинг. Бировнинг ноғарасига ўйнаманг.

Хотиржам бўлинг ва ҳаётдан завқ олинг, унутманг тақдирдан қочиб бўлмайди.

Mанба: usm.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 50
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 58
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 216
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 126
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 373
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар