«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги барча хонандалар лицензиядан маҳрум этилади, агар...

07 фев, 16:52 8 828 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги барча хонандалар лицензиядан маҳрум этилади, агар... Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Клиплар кенгаши тузилиши, бундан буён хонандалар ТВ экранлар учун тайёрлаётган клиплари сценарийсини ушбу Кенгаш билан муҳокама қилиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ваъда қилинган Клиплар кенгаши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда таҳририятимизга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров хабар берди.

Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, эндиликда ҳар бир хонанда клипини суратга олдириб бўлгач, уни ТВ эфирларига беришдан аввал Клиплар кенгашига тақдим этади. Ҳайъат аъзолари топширилган клипларни телеэфирларга беришни маъқул топсалар, клиплар намойишига рухсат берилади. Йўқса, тақиқ қўйилади. Хоҳловчилар клиплар суратга олинишидан аввал кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашишлари мумкин.

Бунда ТВларга ортиқча мажбурият тушмайди. Аксинча, “Ўзбекконцерт” бор масъулиятни гарданига оляпти. Бундан буён “фалончи хонанданинг ярим ялонғоч либосда чиққан клипини канал раҳбарияти биздан берухсат қўйиб юборган” деган баҳоналарга ҳам ўрин қолмайди.

Хонандалар-чи? Хонандаларнинг ҳам бундан кейин масъулияти ортиши тайин. Клипларини Кенгашга топширмаган, “билмагандим”, “хабарим йўқ эди”, деганлар лицензиясидан маҳрум этилади.

Дарвоқе, Клиплар кенгаши 1 февралдан ўз фаолиятини бошлади. Кўрамиз, натижа қандай бўларкин...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 288
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар