«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:11
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда интернетни яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланди

07 фев, 02:37 5 117 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда интернетни яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, 5 февраль куни вазирликда Бутунжаҳон банкининг юртимизга ташриф буюрган махсус вакиллари гуруҳи билан мамлакатимизда "Рақамли Марказий Осиё -- Жанубий Осиё" (Digital CASA) лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинган.

«Digital CASA» лойиҳаси Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги АКТ инфратузилмани ривожлантириш, электрон ҳукумат учун тизимлари ишлаб чиқариш, рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришни кўзлайди. Учрашувда ҳар иккала томон «Digital CASA» лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини баён қилдилар.

Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган «Digital CASA» ҳудудий лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур лойиҳа денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларга Интернет тармоғини яхшилашга, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг транзит салоҳиятини оширишига хизмат қилиши кутилмоқда, деб ёзади Terabayt.uz сайти.

Digital CASA – CASA-1000 энергетика лойиҳасининг аналоги бўлиб, у Марказий ва Жанубий Осиёни минтақаларини оптик толали алоқа тармоқлари билан боғлашни мақсад қилган. Лойиҳада Ўзбекистон билан бирга, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон каби мамлакатлар иштирок этиши кўзда тутилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад -- муқобил алоқа тармоқлари ёрдамида мазкур минтақаларни кенг полосали тезкор ва арзон интернетга улаш.

Учрашувда Ўзбекистон томони мамлакатда бу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида кутилаётган жиҳатлар ҳақида ўз қарашларини маълум қилган. Учрашувда лойиҳани ишлаб чиқиш юзасидан кейинги режалар белгилаб олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 80
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 93
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар