«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 02:13
ЎЗO‘Z

Ҳаётда қоқилмай десангиз…

06 фев, 21:40 6 836 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳаётда қоқилмай десангиз… Инсон ҳаётидаги энг муҳим нарсалардан бири бу – ҳаётий тажрибадир. Тажриба эса йиллар давомида шаклланади. Шу боис ҳам ёши улуғ инсонларнинг маслаҳатлари ёш авлод учун ибрат саналади. Кекса авлод вакиллари билан ҳамсуҳбат бўлсангиз, уларнинг ҳар бир сўзи ҳикмат, ибрат эканига ўзингиз амин бўласиз. Қуйида йиллар давомида шаклланиб, авлоддан, авлодга ўтиб келаётган ибратга айланган баъзи панд-насиҳатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.Уларнинг кўпини эшитган бўлсангиз-да, яна бир бор ўқиб чиқсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди. Зотан, ана шу панд-насиҳатлар, ибратли гаплар ҳаётда қоқилмаслигингизда, кези келганда, тўғри йўл танлашингизда Сизга асқотиши аниқ.

Ҳаёт – бу айни дамдир. Кўпчилик келажакдан ғаройиб совғалар кутади. Аслида эса ҳаёт айни дақиқаларда кечаётганини унутмаслик керак. Демак, яшаётган лаҳзаларингизни муносиб ўтказишни ўрганинг, ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.

Қўрқув билан яшаманг. Биз қўрқадиган кўп нарсаларнинг аксарияти ҳеч қачон содир бўлмаслиги мумкин. Содир бўлган тақдирда ҳам биз ўйлаган даражада ёмон бўлмайди.

Ҳаётда энг муҳими яқин инсонларингиз ёнингизда эканини унутманг. Яқинларингизни ҳаётда ҳамиша биринчи ўринга қўйинг. Улар сизнинг ҳар қандай ишингиздан, севимли машғулотингиздан ҳам муҳимроқдир. Яқинларингизни қадрланг, улар сизнинг борлиғингиздир.

Буюм тўплашга муккангиздан кетманг. Вақтингиз ва пулингизни сарфлаётган буюмлар вақти келиб умрингизни қисқартиради. Нарсаларингиз қанчалик оз бўлса, шунчалик эркин бўласиз. Буюмлар олишга ақл билан пул сарфланг.

Қувончнинг қадрига етинг! Ҳаёт қисқа ва унинг ҳар лаҳзасидан завқ олинг. Сиз ҳақингизда бошқалар нима деб ўйлашлари ҳақида бошингизни қотирманг. Ҳаётдан завқланинг.

Хато қилишдан қўрқманг. Биз хатолардан қочишга уринамиз, аслида айнан хатолар бизни муваффақият сари етаклайди. Хато қилганингизда улардан тўғри хулоса чиқаришга, уларни такрорламасликка урининг.

Ғазабланманг. Ғазабла-ниш, асабийлашиш оқибати узоқ давом этади, сизни турли хасталикларга гирифтор қилади. Шу боис ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ҳиссиётингизни жиловлай билинг.

Доимо яхшилик қилинг. Яхшилик йўлингизни очиқ қилади. Кичкинагина яхшилик мўъжизалар яратишга қодир эканлигини унутманг.

Жисмоний ҳаракатдан тўхтаманг. Жисмоний ҳаракатда бўлиш ёки спорт билан шуғулланиш доимий ҳаёт тарзингизга айлансин. Спорт сизни жисмонан, руҳан ва маънан кучли қилади. Саломатлигингизни ҳам мустаҳкамлайди.

Ҳар доим ҳам ҳақ бўлавермайсиз. Биз доимо ҳамма нарсани биламиз, деб ўйлаймиз. Лекин атрофимизда биздан ақллироқ инсонлар ҳамиша топилади. Буни ҳеч қачон унутманг.

Ҳаёт мақсадсиз зерикарли бўлади. Сиз учун нима муҳимлигини аниқлаб олинг ва ҳаётингизни ана шу асосда қуринг, кўзлаган мақсадингиз сари дадил ҳаракат қилинг.

Сиз атрофдагиларни назорат қила олмайсиз. Биз доим атрофимиздаги одамлар ўзларини биз истагандек тутишларини хоҳлаймиз. Аммо, аслида бошқаларни ўзгартира олмаймиз. Ҳар бир инсоннинг ўз шахсияти борлигини унутманг ва уни ҳурмат қилинг.

Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам тушкунликка тушманг. Билингки, Сиз ўзингиз ўйлаганингиздан кўра ақллироқ ва кучлироқсиз.

Миннатдорлик инсонни бахтга олиб боради. Сизга яхшилик қилганларга миннатдорчилик билдиришни унутманг ва доимо тинч ўтаётган кунингизга шукур қилиб яшанг.

Ҳалоллик хотиржамликдир. Ҳаётингизда ҳамиша ҳалол, тўғрисўз ва адолатли бўлинг.

Ўқиш-ўрганишдан асло тўхтаманг. Ўқиш мияни чархлайди, маънавиятингизни юксалтиради, турли ҳолатларда тўғри хулоса чиқаришингиз учун етарли даражада билимдон бўлишингизга замин яратади.

Ўтмишдаги ёмон хотиралар бугунги ҳаётингизни заҳарлашига йўл қўйманг.

Ишингизни аъло даражада бажаришга ҳаракат қилинг. Ҳаётда бирор нарсага эришиш учун, албатта, тер тўкиш керак бўлади.

Энди кеч, дейиш ҳаракат қилмаслик учун баҳона холос. Ҳеч қачон кеч бўлмайди. Олдинга қўйилган мақсадга ҳар қандай ёшда ҳам эришиш мумкин.

Бирор сўз айтишдан олдин, албатта, ўйланг. Бировни хафа қиладиган гап айтишдан эҳтиёт бўлинг. Бу сизнинг ҳурматингизни зиёда қилади.
Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 176
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар