«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:44
ЎЗO‘Z

Сериаллар бизга нимани ўргатмоқда?

05 фев, 11:05 9 345 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сериаллар бизга нимани ўргатмоқда? Бугун ҳар соҳада, жумладан, Ўзбекистон телевидениесида ҳам турли йўналишдаги ислоҳотлар кўзга ташланяпти. Каналларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Ҳар бир каналнинг ўз йўналишига мос кўрсатувлар тайёрлаши, замонанинг энг муҳим муаммоларини ёритувчи таҳлилий ва танқидий чиқишлари мақтовга лойиқ. Телеканаллар энг сўнгги техника ютуқларини ўз ўрнида қўллай олаётгани ҳам эътирофга арзийди. Аммо деярли барча каналларимиз теледастурларидан салмоқли ўрин эгаллаган сериаллар ҳам борки, улар ҳақида тўхталмай ўтишнинг ҳеч иложи йўқ!!! Ҳайратга соладиган томони, бир каналдаги сериал тугамай, бошқаси каналда яна бир сериал бошланади. Қизиғи шундаки, бу “ажойиб, саргузаштларга бой бўлган” сериалларни катталар, уй бекалари ва ҳатто болалар ҳам бемалол томоша қилишмоқда.

Бу қанчалик тўғри? Аслида бугунги кунда кенг омма эътиборига намойиш этилаётган хориж сериаллари бизга қандай маънавий озуқа бера олади? Уларнинг барчаси ҳам орқага қайтариб бўлмас вақтимизни кетказиб кўришга арзийдими?

Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, бўлар-бўлмасга телевизор кўриш қимматли вақтингизни ўғирлайди. Авваллари бўш вақт бўлсагина телевизор кўриларди. Ҳозир эса эрталабдан то кечгача телевизори учмайдиган оилалар ҳам бор! Сериаллар яратилганидан бери инсонлар сериалдан қолган бўш вақтларида яшай бошладилар.

Телевизорни кўп томоша қилиш миянинг фикрлаш қобилияти йўқолишига сабаб бўлади. Керак ва кераксиз ахборотларни таҳлил қилмасдан қабул қилавериш инсонни онгсиз “ўсимлик”ка айлантиради. Эҳтимол, шу сабаб, узоқ вақт телевизор кўргандан кейин чарчоқ, кучсизлик ҳис қилинади.

Бугун оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган кенг кўламдаги ишларга қарамай, бу ҳолат камаймаяпти. Бунда ҳам телевидение орқали қўйилаётган хориж сериалларининг “ҳисса”си, таъсири борлиги сир бўлмай қолди.

Сизга керак ва керак бўлмаган ахборотларни ҳазм қилар экансиз, миянгиз ўз фикрларингизни эмас, ўша ахборотларни таҳлил қилади. Бундан кўра, ўз ҳаётингиз таҳлили муҳимроқ эмасми?

Фарзандларингиз билан хиёбонда сайр қилишингиз бир оз чўзилиб кетса, жаҳлингиз чиқяптими? Сериалингиз ўтиб кетяпти-да! Шунинг учун фарзандингизни уришиб қўйдингизми?! Демак, сериал ўз вазифасини бажарибди! Ишонинг!

Бугунги кунда ҳинд, япон, корейс, Покистон, турк сериаллари ўзбекларга ўзга халқлар маданияти, урф-одати, қиёфаси, анъаналарини ҳар қандай дарсликлардан кўра яхшироқ ўргатяпти десак, хато бўлмайди. Кўп оилаларда фарзандларимизнинг мактабдан келиб биринчи қиладиган иши — телевизор кўриш. Телевизорда эса ҳар хил бўлмағур фильмлар намойиш этилади. Бола уларни кўриб, ҳали беҳаё манзараларга тайёр бўлмаган ҳолда ўша манзараларнинг гувоҳи бўлади. Бу уларнинг миясини заҳарлайди.

Фарзандлар одоб-ахлоқни энг аввало уйда, ота-онасидан ўрганади. Фарзандини яхши тарбия қилишни хоҳлайдиган ота-она аввало ўзининг хатти-ҳаракатлари ва бошқаларга бўлган муносабатини назорат қилиши, болаларига энг яхши ўрнак бўлиши лозим.
Манба: tasvir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 225
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 305
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар