«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:53
ЎЗO‘Z

Хитой уйғурлари ҳукуматга норозилик билдирмоқда

03 фев, 20:20 7 481 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой уйғурлари ҳукуматга норозилик билдирмоқда Хитойнинг шимолий-ғарбий ҳудуди ҳисобланган Синьцзян провинсиясида уйғур мусулмонлари ҳукумат томонидан таъқибга учрамоқда. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар бермоқда.

Хитой ҳукумати томонидан Уйғуристонда эстримизм ва терроризмнинг олдини олиш мақсадида “Қайта ўқитиш курслари” ташкил этилган эди. Ушбу курсларда асосан шубҳа уйғотувчи ҳаракатларни амалга оширган мусулмон-уйғурлар ўқитилган. Уйғурларнинг норозилик билдириши билан бундай курслар 2013 йилда расман тугатилган.

Уйғуристондаги Инсон ҳуқуқлари вакилига кўра, бугунги кунга келиб ушбу можаро яна давом этмоқда. Уйғуристонлик 120 минг мусулмонлар Синьцзян провинсиясидаги Кошғар шаҳрида “сиёсий душман” ёки “эстримист” сифатида оғир шароитларда тутиб турилибди.

Маҳаллий уйғурларнинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Уйғуристонда “хитойлаштириш” сиёсатини олиб бормоқда.

Уйғур фаоллари расмий ҳукумат 2013 йилда “Қайта ўқитиш курслари”ни ёпган бўлса-да, лекин мусулмон уйғурларнинг кўпчилиги худди шу каби фаолият олиб бориладиган лагерларда сақланаётганини таъкидлашмоқда.

Улар баъзи уйғур қишлоқларида эркак кишилар қолмагани, қишлоқда фақат аёллар ва болалар яшаётгани ҳамда эркакларнинг кўпчилиги “диний эстримизм”да айбланиб ўша лагерларга ташланганини айтишган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Хитойнинг Синьцзян провинсиясида 10 млн дан ортиқ мусулмон уйғурлар яшайди. Синьцзяннинг маркази Урумчида 2014, 2016 йилларда аҳоли ва ҳукумат полицияси ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида кўплаб кишилар ҳалок бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 1
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар