«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

Фарғоналик талаба қиз: «Мен ҳам ўзга юртларда сарсон бўлмаслигим учун ота-онам Россияда ишлаяпти»

03 фев, 13:31 6 457 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғоналик талаба қиз: «Мен ҳам ўзга юртларда сарсон бўлмаслигим учун ота-онам Россияда ишлаяпти» «Дарё» интернет-нашри «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида ўзи ёки яқинлари хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларимизнинг фикрларини эълон қилиб келмоқда.

Эълон қилинаётган ушбу монолог — ота-онаси 7-8 йилдан бери Россияда меҳнат қилаётган фарғоналик талаба қизга тегишли (унинг сўзларини «Дарё» муҳаррири Дилшод Шарипов ёзиб олди). Унинг илтимосига кўра, исми-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилмади.

Мен Фарғона вилоятида туғилиб ўсганман. Ҳозир педагогика институтида 1-курсда ўқийман. Бир неча йилдан бери бобом ва бувим билан бирга яшайман.

Ота-онам Ўзбекистонда техникумда ўқишган, маълумотлари — ўрта махсус. Эҳтимол, олий маълумотли бўлмаганликлари учун ҳам Ватанда ўзларига муносиб даромадли иш жойи тополмай, ишлагани Россия кетишди. Масалан, онам 15 йил мактабда ўқитувчилик қилди, бироқ маълумоти олий бўлмагани учун ишдан бўшатилди — ваҳоланки, онам олий маълумотли ўқитувчилардан ҳам кўпроқ билимга эга.

Отамнинг дўкони бор эди, бироқ тушум яхши бўлмагач, дўконни ёпиб 2009 йили Россиянинг Свердловск вилоятига ишлагани кетди. Бир йил ўтиб онам ва укамни ўз ёнига чақириб олди — укам 1-синфга ҳам Россияда чиқди, мен эса мактабим борлиги учун Ўзбекистонда — бобом ва бувим қарамоғида қолдим.

Отам Свердловскда «Газель» ҳайдайди, онам эса нон-булочка цехида ишлайди. Меҳнат шароитлари яхши, ижарага бир хонали квартира олишган. Ўзларининг сарф-харажатларидан орттириб, Ўзбекистонга ҳар ой 3 миллион сўм атрофида пул жўнатишади.

2014 йили ота-онамнинг олдига бир ўзим самолётда бордим, улар билан уч ой бирга яшадим. Шу билан бирга, у ердаги бошқа ватандошларимиз ҳаётини ҳам кузатдим. Свердловскдаги ўзбекларнинг асосий қисми қурилишда ишлайди, жуда кўпчилиги ёшлар. Уларнинг меҳнат шароитлари оғир, ҳаво ёмғирли ва совуқ бўлганида ҳам ишни тўхтатишмайди.

Бундан бошқа қийинчиликлар ҳам бор. Масалан, яқинда Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномалари Россияда амал қилмайдиган бўлди. Шу боис отам ўша ерда қайта имтиҳон топшириб, Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олди. Аммо Россияда ҳайдовчилик қилаётган, афсуски, имтиҳондан ўтолмаган кўплаб ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди.

Ота-онам ҳам осон пул топаётгани йўқ, лекин, шукрлар бўлсинким, бошқа ватандошларимиздек кўп қийналишмаяпти.

Ота-онасиз улғайиш осон эмас. Буни бир сўз ёки икки қатор гап билан ифодалаш мушкул. Ота-онам дастлаб уй-жойларимизни яхшилаш учун Россияга кетишган эди, энди эса мен ва укамнинг ўқишини таъминлаш учун ўша ердалар. Ҳозирча Ўзбекистонга қайтишни режалаштиришмаяпти.

Контракт асосида ўқийман, бир йиллик контракт пули — 6 миллион 650 минг сўм. Ота-онам юборган пул эвазига ўқиш пулини тўлаяпман. Ота-онам улар каби ўзга юртда сарсон бўлмаслигим, бошқа бир хонадонга келин бўлиб борганимда ҳам фойдам тегиши учун ўқитишяпти. Боз устига, олдинда тўй ташвишлари бор — бунинг харажатлари ҳам анча маблағ бўлади.

Менимча, Ўзбекистондаги меҳнат биржаларида таклиф қилинаётган иш ўринларининг маошига яшаш қийин, оила тебратиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Лекин бу билан Ўзбекистондаги шароитлар яхши эмас, дейишдан йироқман. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўқишни битирганимдан кейин ҳеч қачон Россияга ишлагани бормайман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 84
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 227
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 216
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар