«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:21
ЎЗO‘Z

Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

03 фев, 08:30 7 577 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти Бананлар — «фойда» билан «ширин маза» бўлган маҳсулотдир. Унинг таркибидаги витамин ва бошқа моддалар бизнинг организмимизни ҳар томондан ўраб туради.

Қуйида унинг кўзга ташланмайдиган фойдали хусусиятлари билан танишамиз. Бироқ бу барча бананларни ҳам ейиш мумкин, дегани эмас.

Онкологик касалликлардан профилактика

Бананда онкологик касалликларни (ўсимта некрози омили) олдини олишга ёрдам берувчи муайян оқсил мавжуд. Бу модданинг миқдори етилган меваларда анча юқори бўлади. Шу сабабли қора доғлар билан қопланган ёки қорайган бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Томир тортиши билан кураш


Минераллар етишмовчилиги — мушаклардаги томир тортишишининг асосий сабабидир. Банан каби калий ва магнийга бой егуликни истеъмол қилиш мушак спазмларини бартараф қилади. Шу сабабли кўплаб спортчилар уни ўз таомлари рўйхатига киритишади.

Буйрак касалликларини олдини олиш

Таркибида етарли миқдорда калий бўлган егулик буйракда тош йиғилишининг олдини олади. Тадқиқотларга мувофиқ, бананни доимий таомлар рўйхатига киритиш буйракдаги хавфли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам 40 фоизга қисқартиради.

Мустаҳкам юрак

Етарлича калийга эга маҳсулот қон босими ошиб турадиган ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонларга тавсия қилинади. Ҳар куни 1,3 граммдан бу минерал тановул қилинса, юрак билан боғлиқ хасталикларни 26 фоизга қисқартиради. Бу ўринда эса кунига 2-3 дона банан ейиш фойдали.

Тоза қон томирлар


Томирлар ўтказувчанлигининг ёмонлашувига атеросклероз келтириб чиқарувчи холестерин сабаб бўлади. Бананларда томирлар тизимининг саломатлигини сақлайдиган фитостероллар мавжуд.

Соғлом ошқозон

Бананлар ошқозон яраси мавжуд бўлган кишиларга тавсия қилинади. Бу мевалар ошқозон деворини ҳимоя қилувчи шилимшиқ секрециясини ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи махсус ферментга эга.

Энергия манбаи


Витаминлар ва минераллар кўплиги бананларни ажойиб энергия манбаи эканлигини тасдиқлайди. Оддий углеводлар тезда ҳазм бўлади ва деярли бир зумда зарур ҳолларда энергия ресурслари тақчиллигини тўлдиради.

Яхши кайфият

Бананларда бахт гармони (дофамин), шунингдек, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи В гуруҳидаги витаминларга бой. Бу эса асаблар таранглашиб, кайфият бузилганда кўпроқ банан ейиш кераклигини англатади.

Диабетга ёрдам

Бу тропик меваларда 2 тоифали қанд диабети билан оғринган беморлар аҳволини яхшилайдиган ўзгача крахмал тури мавжуд. Бироқ бу модда кўпроқ яшил бананларда учрайди. Таққослаш учун, яшил мевада ўртача ҳажмда — 12,5 грамм, етилиб пишганда эса 5 грамм крахмал мавжуд.

Келишган қадди-қомат
Крахмал ортиқча ҳажм ва ёғли қатламлар шаклланишининг олдини олади. Бу ҳолатда тавсия этилувчи мева миқдори — 10 грамм. Албатта, бананлар ейишдан ташқари, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда озиқланиш одатларини назорат қилиш талаб этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 147
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 112
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 196
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 139
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 72
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар