«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 00:57
ЎЗO‘Z

“Локомотив” Бразилия ва жанубий кореялик 2 нафар футболчини сафига қўшиб олди

01 фев, 19:52 5 145 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Локомотив” Бразилия ва жанубий кореялик 2  нафар футболчини сафига қўшиб олди Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

“Локомотив” бугун мана шундай футболчилардан 2 нафари билан шартнома тузди. Булар – Жанубий кореялик ҳужумчи Чо Сук Жаэ ҳамда бразилиялик ярим ҳимоячи Нивалдо Родригес Феррейра.

Чо Сук Жаэ 24 ёшда бўлиб, у бунгача “Чонбук Моторс” жамоаси сафида тўп суриб келаётган эди. Шунингдек, бир муддат “Чоннам Драгонс” ҳамда “Анянг” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Бразилиялик Нивалдо эса 29 ёшда бўлиб, у бунга қадар Белоруссиянинг “Динамо Брест” жамоаси аъзоси эди. У фаолияти давомида Бразилиянинг “Бараунас”, Қозоғистоннинг “Атирау”, Россиянинг “Сибирь”, “Луч Энергия” ва Белоруссиянинг “Гомель” каби жамоалари сафида фаолият олиб борган.

Шу тариқа, "темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигасида тўлиқ легионерлар лимитидан фойдаланадиган бўлди. Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” сафида шунингдек, грузиялик Кахи Махарадзе ва сербиялик Игорь Йелич каби легионерлар мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 81
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 234
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 085
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 1
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 137
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 17
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Бўлимлар