«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:19
ЎЗO‘Z

Андижонда ҳам дрон “учолмади”...

01 фев, 13:02 5 676 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда ҳам дрон “учолмади”... Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида” 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига мувофиқ, республикамиз ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кирилиши тақиқланган.

Аммо, айрим фуқаролар томонидан видеотасвирга тушириш учун мўлжалланган камерали учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) олиб келиш ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар берди Андижон вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро М.Махмудбеков белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу фуқаро ноқонуний равишда учувчисиз учиш аппаратини олиб келаётганлиги аниқланди.

У ўзи билан олиб келаётган ушбу ускунани йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмаган бўлсада, замонавий рентген аппаратларидаги тасвирлар унинг қўл юклари орасида дрон яширилганини ошкор этди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти божхона бошқармаси ҳам Урганч халқаро аэропортида учувчисиз учиш аппарати олиб кирилишининг олди олинганлиги ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар