«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Гулнора Каримованинг ўғли Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради

30 янв, 13:03 10 220 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Каримованинг ўғли Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 ёшли Ислом Каримов Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Би-Би-Си Ўзбек хизмати кичик Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатига таянган ҳолда хабар берди, деб маълум қилмоқда Кун нашри.

Хабарга кўра, Ўзбекистон биринчи президентининг набираси камида бир ой муқаддам сиёсий бошпана бўйича мурожаат билан чиққан.

Ўзбекистон биринчи президентининг катта набираси кичик Ислом Каримов айни дамда Буюк Британияда истиқомат қилади. Гулнора Каримова эса ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳибсда.

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил августдаги ҳукми билан Гулнора Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берганди.

Бундан ташқари, Бош прокуратура хабарига кўра, Гулнора Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243 моддалари билан айблов эълон қилинган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар