«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:27
ЎЗO‘Z

Саудиялик шаҳзода ҳибсдаги ҳашаматли ҳаёти ҳақида гапириб берди

28 янв, 08:33 4 810 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудиялик шаҳзода ҳибсдаги ҳашаматли ҳаёти ҳақида гапириб берди Саудия Арабистонида коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган миллиардер Ал-Волид ибн Талол қамоқда ўзини худди уйдагидек ҳис қилмоқда ва ўзи билан яхши муносабатда бўлишаётганини айтди. У люкс даражадаги меҳмонхона хонасида яшамоқда ва гўштсиз таомлар билан овқатланяпти. Бу ҳақда Reuters хабарига асосланиб Кун нашри маълум қилди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида мамлакатда коррупцияга қарши кенг кўламли рейдлар ва ҳибсга олишлар рўй берди, шаҳзода ҳам унинг доирасида ушланган. У ўтган ойлар давомида матбуот билан мулоқотга киришмади ва энди ўзининг қамоққа олинганидан бери илк интервьюсини беришга қарор қилди.

Агентликнинг таъкидлашича, ибн Талол подшоҳлик оиласининг қўлга олинган бошқа ўнлаб аъзолари билан биргаликда Ар-Риёддаги «Ритц Карлтон» меҳмонхонасида яшамоқда. Унинг ихтиёрида нечта хона борлигига аниқлик киритилмаган. Reuters фақат кабинет, ошхона ва овқатланадиган хонани тилга олди. «Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман, сабаби ўз давлатим, ўз шаҳримдаман, бу ерда мен худди уйдагидек аҳволдаман. Бу менга ҳеч қандай ноқулайликлар келтириб чиқармаяпти», - дея аниқлик киритган миллиардер.

Саудия подшоҳининг қариндоши интервью давомида яқин вақт ичида уни тўла оқлашлари ва эркинликка чиқишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ўзига қарши ҳеч қандай айбловлар қўйилмаган. «Мен ва ҳукумат ўртасида муҳокама учун баъзи мавзулар бор, улар ҳақида ҳозирча маълумот бера олмайман», - дея қўшимча қилиб ўтган шаҳзода.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 211
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар